Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йирик ўзбек олими вафот этди

Йирик ўзбек олими вафот этди

Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида узоқ йиллар фаолият олиб борган, пахтачилик соҳасида таниқли селекционер олим, биология фанлари доктори Файзулла Жониқулов 86 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда академия матбуот хизмати хабар берди.

Ф.Жониқуловнинг илмий ишлари ғўзанинг ёввойи ва маданий турлари ва навларининг ўсиши, ривожланишига, ҳосилига, физиологик-биокимёвий жараёнларига радиация (32Р, 60СО) нинг тасирини ўрганиш асосида кўп йиллик ёввойи ғўзалардан бир йиллик, Ўзбекистон шароитида ҳосил берадиган эртапишар ва барча касалликларга чидамли ғўза шакллларини олиш усули ишлаб чиқилишига ва ундан илмий-текшириш лабораторияларида самарали фойдаланишга бағишланган.ф

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг