Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан SAP технологияларига асосланган «Бюджетлаштириш» тизими жорий этилди

10/05/2023

Жорий йилнинг 10 май куни пойтахтимиздаги «Intercontinental Tashkent» халқаро бизнес марказида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан SAP технологиялари асосида ишлаб чиқилган йирик лойиҳа – «Бюджетлаштириш» тизимининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Халқаро молия корпорацияси, халқаро аудиторлик ташкилотлари ва тижорат банклари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди.

Корхоналарни табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича қўлланма яратилди

19/04/2023

Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида цемент, ғишт ва оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналарни табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича намунавий методик қўлланма ишлаб чиқилди.

Қорақалпоғистонда қурилиши битмаган 5 қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди

21/02/2023

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида қурилаётган 5 қаватли 30 хонадонли тураржой биноларидан бирининг зинопаяси қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида муқобил энергия манбалари жорий қилинмоқда

20/02/2023

Ўзсаноатқурилишбанк Бош офиси биносига 100 кВт қувватли ҳамда бешта тармоғи биносига умумий қуввати 235 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Жорий йил сўнггига қадар банкнинг бошқа тармоқлари биноларини ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан таъминлаш кўзда тутилган.

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида мижозларга қатор қулайликлар яратилди

01/02/2023

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан тизимнинг барча йўналишларини тубдан ислоҳ қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 

Ўзсаноатқурилишбанк ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида техник кўмаклашув битими имзоланди

31/01/2023

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 2025 йилга мўлжаллаб янги стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди.

Бир ёшга тўлган «Тадбиркорлар мактаби»га бир назар

11/01/2023

Юртимизда қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш, соҳада бизнесни замонавий шаклда ташкил қилишда «Тадбиркорлар мактаби» ўқув маркази ўз олдига катта мақсад қўйган.

Ўзсаноатқурилишбанкда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

07/12/2022

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисида «Очиқ эшиклар куни» бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Банк томонидан жорий қилинган Коррупцияга қарши менежмент тизими талаблари доирасида олиб борилган ишлар бўйича маълумот берилди.

Тадбиркорларга соҳада кутилаётган ўзгаришлар моҳияти тушунтирилди

28/11/2022

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Андижон ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тажрибали мутахассиси – иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқулов иштирок этди.

Аҳоли мурожаатлари таҳлил қилинди — Ўзсаноатқурилишбанк

15/11/2022

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасида ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишларга бағишланган брифинг ўтказилди.

Ўзсаноатқурилишбанк ғазначилик йўналишини янги босқичга олиб чиқмоқда

07/11/2022

Жорий йил 3-4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Ўзсаноатқурилишбанкнинг молия бозорларидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган қатор келишувларга эришилди.

Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқда

04/11/2022

Ҳужжатга кўра, ХМК томонидан банкка 50 млн. АҚШ доллари миқдорида субординацияланган кредит ажратиш ҳамда еврооблигацияларни муомалага чиқариб, уни хусусий тарзда жойлаштиришга кўмаклашув тақдим этилади.

Ўзсаноатқурилишбанк Лойиҳа бошқаруви офиси амалга оширган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

03/11/2022

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Миллий матбуот марказида Ўзсаноатқурилишбанк Лойиҳа бошқаруви офиси томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзсаноатқурилишбанк: қурилиш материаллари саноатини бошқариш тизимининг самарадорлиги ошади

27/10/2022

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Миллий матбуот марказида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан мамлакатимиз қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг жорий ҳолати ҳамда йил якунига қадар кутилаётган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

SQB сайёҳлик бизнеси учун кредитлар таклиф этади

26/10/2022

Ўзсаноатқурилишбанк туризм соҳасида бизнес бошламоқчи бўлган аҳоли вакиллари ҳамда тадбиркорлар учун алоҳида кредит маҳсулоти тақдим этмоқда.

SQB Намангандаги энг йирик экспортёр корхоналардан бирига пресс-тур ташкил этди

24/10/2022

Ўзсаноатқурилишбанк журналистларни Наманган вилоятидаги энг йирик экспортчи корхона фаолияти ҳамда Банкнинг Наманган минтақавий тармоғида амалга оширилган трансформация ишлари натижаси билан таништирди.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатига туркиялик инвесторлар жалб қилинади

20/10/2022

Жорий йилнинг 19 октябрь куни «Ўзсаноатқурилишбанк»АТБ Бошқарув Раиси – Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича Кенгаш раиси Сахи Аннакличев ҳамда Туркия Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари уюшмасининг Бошқарув Кенгаши раиси Тайфун Гучук ўғли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тил – жамият кўзгуси

19/10/2022

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбек тили байрами муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида маънавий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Дўстлик» ордени соҳиби, шоир Шодмонқул Салом таклиф этилди.

Ўзсаноатқурилишбанк замонавий қувур ва фитинглар ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштирди

13/10/2022

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Аsia polyplast» масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари халқаро стандартларда 600 турга яқин пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхона фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Ўзсаноатқурилишбанк Венгрия банклари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

07/10/2022

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи арафасида Будапешт шаҳрида ўзбек-венгер бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк ва Венгрия банклари ўртасида янги келишувларга эришилди.

Ўзсаноатқурилишбанк Жиззах вилоятига пресс-тур ташкил этди

29/09/2022

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ходимлари учун Жиззах вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар Банкнинг молиявий кўмагида ишга туширилган корхона фаолияти ҳамда мазкур ҳудудда муассаса мижозларига яратилган қулайликлар билан таништирилди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан «Diplomat international school» хусусий мактабига пресс-тур ташкил этилди

27/09/2022

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Diplomat international school» хусусий мактабига пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари янги таълим масканининг ўзига хос жиҳатлари билан таништирилди.

Депутатлар Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ва давлат дастурлари ижроси билан танишди

23/09/2022

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар ўтказилди

«Тадбиркорлар мактаби»: бизнесни бошлаш ва бошқаришда дастлабки сабоқни олинг!

21/09/2022

Республикада ягона «Тадбиркорлар мактаби» ўқув марказида ўтган саккиз ой давомида 260 дан зиёд тингловчи таҳсил олиб, махсус сертификатга эга бўлди.  

Ўзсаноатқурилишбанк кредит карталари билан 40 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланинг!

06/09/2022

Энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк юртдошларимиз учун ажойиб туҳфа – кредит карталарини тақдим этди. Ўзбекистонда илк бор фоизларсиз даврга эга ушбу кредит маҳсулотини банкка ташриф буюрмасдан расмийлаштириш мумкин.

СҚБ талабаларга имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратади

31/08/2022

«Ўзсаноатқурилишбанк» янги ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиздаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларига имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари «Ўзсаноатқурилишбанк» фаолиятини ўрганди

30/08/2022

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкент шаҳридаги «Ўзсаноатқурилишбанк» Ўқув ва Интернет технологиялар марказларига ташриф буюриб, молия муассасасининг жорий фаолияти ва ривожланиш режалари билан танишди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан «Саломатлик ва соф табиат учун!» экологик акция ўтказилди (видео)

23/08/2022

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан «Саломатлик ва соф табиат учун!» экологик акция ўтказилди.

Ўзсаноатқурилишбанк халқаро инвесторлар билан учрашувларнинг навбатдаги раундини ўтказди

03/08/2022

2022 йил 1 август куни Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятида жорий ўзгаришлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида халқаро бизнес ҳамжамияти вакиллари билан видеоконференц алоқа (Investor Call) шаклида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди

27/07/2022

Жорий йил 27 июль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзсаноатқурилишбанк акцияларига конвертация қилиш имконияти билан 50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини ажратиш тўғрисида Битимлар пакетини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Яна