Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк Венгрия банклари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк Венгрия банклари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи арафасида Будапешт шаҳрида ўзбек-венгер бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк ва Венгрия банклари ўртасида янги келишувларга эришилди.

Форумда икки мамлакатдан тегишли вазирлик ва идоралар, етакчи компаниялар ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

Форум доирасидаги тадбирлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ишбилармон доираларнинг ўзаро муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилди.

Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк ва Венгрия Эксимбанки ўртасида венгриялик экспортёрлар иштирокида савдо ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Шунингдек, Венгрия Райффайзенбанки вакиллари билан ҳам учрашув ташкил этилиб, унда корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш юзасидан Райффайзенбанк тажрибаси ўрганилди. “Яшил” банк соҳасида мазкур хорижий банкнинг эришган натижалари ҳамда инновацион ишланмалари бўйича фикр алмашилди.

Музокаралар натижасида Ўзсаноатқурилишбанк ва Райффайзенбанк ўртасида ҳам ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиб, бунда томонлар савдони молиялаштириш, халқаро ва маҳаллий молиявий операцияларни амалга оширишни янада яхшилаш, молиявий ечимларни оптималлаштириш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг