Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда қурилиши битмаган 5 қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди

Қорақалпоғистонда қурилиши битмаган 5 қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида қурилаётган 5 қаватли 30 хонадонли тураржой биноларидан бирининг зинопаяси қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур объектда қурилиш ишларига масъул бўлган «Иморат Қурилиш конструкция» МЧЖ раҳбари Мақсет Бекимбетовнинг айтишича, ушбу бинода 2022 йил май ойида қурилиш ишлари бошланган бўлиб,  2023 йил 3 февраль куни бинонинг 3-қаватига зиналар ўрнатилган. 7 февраль куни уларда ёриқ ҳосил бўлиб, қулаб тушган.

«Бизга зиналарни етказиб берган корхона раҳбарларини чақириб, ҳолатни кўрсатдик. Шартномалари бор. Пуллари банк кредитлари орқали тўланган. Бошқа подъездларга ҳам ушбу зиналар қўйилган эди. Кўп вақт ўтмай, улар ҳам ёрилишни бошлади. Уларни ҳам завод масъулларига кўрсатиб, олиб ташладик. Уларни алмаштириб, умумий 9 зинани янгидан қуриб берадиган бўлди», — деди Мақсет Бекимбетов.

Туман ҳокимияти ахборот хизмати берган маълумотга кўра, ушбу зиналар «Тақиятас Тау-Кита» темир-бетон заводи томонидан тегишли шартнома асосида етказиб берилган бўлган.

Ҳодисадан жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат бўйича прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг