Ўзсаноатқурилишбанк томонидан SAP технологияларига асосланган «Бюджетлаштириш» тизими жорий этилди
Жорий йилнинг 10 май куни пойтахтимиздаги «Intercontinental Tashkent» халқаро бизнес марказида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан SAP технологиялари асосида ишлаб чиқилган йирик лойиҳа – «Бюджетлаштириш» тизимининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Халқаро молия корпорацияси, халқаро аудиторлик ташкилотлари ва тижорат банклари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди.
Корхоналарни табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича қўлланма яратилди
Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида цемент, ғишт ва оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналарни табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича намунавий методик қўлланма ишлаб чиқилди.
Қорақалпоғистонда қурилиши битмаган 5 қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида қурилаётган 5 қаватли 30 хонадонли тураржой биноларидан бирининг зинопаяси қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида муқобил энергия манбалари жорий қилинмоқда
Ўзсаноатқурилишбанк Бош офиси биносига 100 кВт қувватли ҳамда бешта тармоғи биносига умумий қуввати 235 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Жорий йил сўнггига қадар банкнинг бошқа тармоқлари биноларини ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан таъминлаш кўзда тутилган.
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида мижозларга қатор қулайликлар яратилди
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан тизимнинг барча йўналишларини тубдан ислоҳ қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ўзсаноатқурилишбанк ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида техник кўмаклашув битими имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 2025 йилга мўлжаллаб янги стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди.
Бир ёшга тўлган «Тадбиркорлар мактаби»га бир назар
Юртимизда қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш, соҳада бизнесни замонавий шаклда ташкил қилишда «Тадбиркорлар мактаби» ўқув маркази ўз олдига катта мақсад қўйган.
Ўзсаноатқурилишбанкда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисида «Очиқ эшиклар куни» бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Банк томонидан жорий қилинган Коррупцияга қарши менежмент тизими талаблари доирасида олиб борилган ишлар бўйича маълумот берилди.
Тадбиркорларга соҳада кутилаётган ўзгаришлар моҳияти тушунтирилди
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Андижон ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тажрибали мутахассиси – иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқулов иштирок этди.
Аҳоли мурожаатлари таҳлил қилинди — Ўзсаноатқурилишбанк
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасида ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишларга бағишланган брифинг ўтказилди.