Тадбиркорларга соҳада кутилаётган ўзгаришлар моҳияти тушунтирилди
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Андижон ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тажрибали мутахассиси – иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқулов иштирок этди.
Ҳукуматимиз томонидан Президентимизнинг шу йил 22 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти доирасида келиб тушган таклиф ва ташаббусларни амалга оширишга қаратилган йўл харитаси ишлаб чиқилди. Унда соҳа субъектларини қўллаб-қувватлашда мазилли ишлар белгиланди.
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида ушбу вазифалар ижроси доирасида соҳага оид ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида тадбирлар ўтказила бошланди.
Андижон ва фарғоналик тадбиркорлар иштирокидаги учрашувда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессори Тўлқин Бобоқулов давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашувидаги нутқининг асосий жиҳатларига тўхталди.
Очиқ мулоқотда илгари сурилган 5 та йўналишдаги ташаббуслар мамлакат ва соҳа вакиллари учун қандай манфаат келтириши илмий-амалий жиҳатдан халқаро тажрибалар асосида тушунтирилди.
Корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувларни белгилаш, янги солиқ юклари, янги лойиҳаларни амалга оширишда қулай молиялаштириш тизимини яратиш, мулк ҳуқуқини ҳимоялаш борасидаги ўзгаришларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда тадбиркорлар ҳам сўз олди. Уларнинг банк билан ҳамкорликдаги янги лойиҳалари аҳамияти муҳокама этилди.
Банк Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter