Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида техник кўмаклашув битими имзоланди

Ўзсаноатқурилишбанк ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида техник кўмаклашув битими имзоланди

Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзсаноатқурилишбанк ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида қиймати 400 минг еврога тенг техник кўмаклашув бўйича битим имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир ФТАнинг Туркия, Марказий Осиё, Кавказ ва Ғарбий Болқон мамлакатлари бўйича минтақавий директори Сесиль Купри раҳбарлигидаги делегациянинг давлатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 2025 йилга мўлжаллаб янги стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди. Ҳужжатга асосан ФТАнинг Ўзбекистондаги фаолияти қишлоқ хўжалиги, энергетика, яшил иқтисодиёт, банк-молия, шаҳар шароитларини яхшилаш (сув таъминоти, чиқиндилар ва канализация тизимларини бошқариш), транспорт соҳаси каби бир нечта йўналишларга кенгайди. Франция тараққиёт агентлиги ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида қиймати 30 млн. еврога тенг кредит битими тузилди.

Жорий битим ушбу келишувнинг мантиқий давоми бўлиб, унга кўра ФТАнинг Банк томонидан иқлимга оид лойиҳаларни ишлаб чиқишда 4 йил давомида техник кўмак кўрсатишини ифодалайди.

Бунда иқлим билан боғлиқ лойиҳалар учун техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, лойиҳалар мақбуллигини баҳолаш, кредит линиясини техник ва молиявий баҳолаш, мониторинг қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик ва ижтимоий таваккалчиликларни бошқариш ва маркетинг қилиш ҳамда коммуникация фаолиятга кўмаклашиш каби ишлар кўзда тутилган.  

Таъкидлаш жоизки, Ўзсаноатқурилишбанк Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб ФТАдан давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри молиялаштиришни қўлга киритган молия институти саналади.

ФТАнинг ушбу қарз маблағлари Банкнинг яшил лойиҳаларни илгари суриш ва амалга ошириш борасидаги фаолиятига ҳисса қўшади.

Маълумот учун. 1941 йилда ташкил этилган Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) давлат молиявий муассаса ҳисобланиб, қароргоҳи Париж шаҳрида (Франция) жойлашган. Бугунги кунда дунё бўйича 85 та хорижий ваколатхонага эга бўлган ташкилот фолияти Франциянинг денгизорти ҳудудлари ва 115 мамлакатда иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик, гендер тенглиги, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларидаги 4 мингдан зиёд лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг