Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан «Diplomat international school» хусусий мактабига пресс-тур ташкил этилди

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан «Diplomat international school» хусусий мактабига пресс-тур ташкил этилди

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Diplomat international school» хусусий мактабига пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари янги таълим масканининг ўзига хос жиҳатлари билан таништирилди.

Президентимизнинг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар берилди.

Бу юртимизда таълим хизматларини кўрсатиш бўйича нодавлат сектор салмоғининг кенгайишига омил бўлмоқда.

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида хусусий мактабларни барпо этишга қаратилган лойиҳаларнинг тобора кўпайиб бораётгани бунга яққол мисолдир.

Пресс-тур давомида журналистлар «Diplomat international school» хусусий мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, таълим-тарбия ҳамда қўшимча машғулот жараёнлари билан таништирилди.

Қайд этилишича, 2018 йилда фаолият бошлаган ушбу нодавлат таълим муассасаси дастлаб 500 ўринга мўлжалланган. Банк кўмагида ўз фаолиятини кенгайтиргач, 2022-2023 ўқув йилидан 900дан зиёд ўқувчини қабул қилишга эришди.

Хусусий мактабда фан ва тўгарак хоналари ҳамда спорт заллари замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари билан жиҳозланган.

Мактабда инглиз тили, физика ва математика фанлари чуқур ўргатилади, 10-11 синф ўқувчилари учун танлов фанлари (вариатив таълим тизими) ҳам жорий қилинган. Жорий йилда мазкур тизим бўйича ўқитилган ўқувчиларнинг барчаси маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган.

– Халқимиз доимо фарзандлари камолини кўриш илинжида яшайди ва шунга интилади, – дейди «Diplomat international school» МЧЖ раҳбари Ҳилола Сайдаменова. – Мақсадимизни ота-оналарнинг ана шу истагидан келиб чиқиб ривожлантириб бораяпмиз. Таълим жараёни турли синалган илғор методлардан фойдаланилган ҳолда ўтилишини таъминлаяпмиз. Шунинг учун қисқа вақтда ўқувчиларимиз туман, шаҳар ва халқаро олимпиадаларга чиқди.

Мактабда, шунингдек, спорт турларидан шахмат, гимнастика, футбол, волейбол клублари, ижодий йўналишда эса, арт-студия, мусиқа, хореография, актёрлик маҳорати каби гуруҳлар ташкил этилган.

Инглиз тилидан ўқувчиларнинг сўзлашув маҳоратини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг