Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси  икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йил 3-4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш» мавзусидаги II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ўртасида мандат хати имзоланди.

Ҳужжатга кўра, ХМК томонидан банкка 50 млн. АҚШ доллари миқдорида субординацияланган кредит ажратиш ҳамда еврооблигацияларни муомалага чиқариб, уни хусусий тарзда жойлаштиришга кўмаклашув тақдим этилади.

Бу билан корпорация Банк капиталининг етарлилигини таъминлаш орқали унинг хусусийлаштиришдан аввалги тадбирларига кўмаклашни кўзда тутмоқда. Хусусан, Банкнинг кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш имкониятини ошириш ҳамда халқаро капитал бозорларида еврооблигацияларини иккинчи бор жойлаштиришини моддий ва консультатив қўллаб-қувватлайди.

ХМК 2018 йилдан буён Ўзсаноатқурилишбанк тизимида корпоратив бошқарувни мустаҳкамлаш, бизнес жараёнларни қайта кўриб чиқиш, унинг операцияларини тижоратлаштириш, хавфларни бошқаришни такомиллаштириш ҳамда «яшил» банкингни ривожлантириш борасида яқиндан кўмаклашиб келмоқда.

Банк фаолиятини диагностикадан ўтказиб, мижозга йўналтирилган тамойилда иш йўлга қўйилганидан сўнг, бугунги томонлар ўртасидаги ҳамкорлик трансформациянинг учинчи босқичида IT тизимни янгилаш ва тегишли инфратузилма яратишга қаратилган янги бизнес модел асосида олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ХМК томонидан Ўзсаноатқарилишбанкка жорий йилнинг август ойида 75 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линияси жалб қилинган бўлиб, маблағ муассасани хусусийлаштириш жараёнига тайёрлаш бўйича зарур чораларни амалга ошириш учун унинг акциядорлик капиталига конвертация опцияси билан ажратилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг