БМТ Бош котиби ўринбосари Ингер Андерсен Ўзбекистон павильонига ташриф буюрди
Ўзбекистон делегациясининг таклифига биноан БМТ Бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) Ижрочи директори Ингер Андерсен Боку шаҳрида СОП29да тақдим этилган Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди.
Юртимизда чиқиндиларни қайта ишлайдиган корхоналар сони ошиб бормоқда
15 ноябрь куни бутун дунёда чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш куни ҳисобланади ва шу куни жамоатчилик эътибори чиқиндилардан фойдали хомашё ишлаб чиқариш лозимлигига қаратилади.
БМТ Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш бўйича 6 йиллик иш натижаларини тақдим этди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати ва ривожланиш бўйича асосий ҳамкорлар билан бирга Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Орол денгизи минтақасида барқарор ривожланиш бўйича COP29 ёрдамчи тадбирини ташкил қилди.
OTB билан иқлим технологиялари ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
COP29 доирасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Ўзбекистон Миллий павильонида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Йингминг Янг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон COP29 тадбирида иштирок этади: самарали ҳамкорлик ва янги имкониятлар
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 11–22 ноябр кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (BMT UNFCCC) иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясига (COP29) қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
«World cleanup day» — Вазир шахсий ташаббус кўрсатди
Кеча, 20 сентябр куни Республикамизнинг барча ҳудудларида «World cleanup day» — «Бутунжаҳон тозалик куни» муносабати билан «Ҳаёт учун жой ажратинг» шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди.
Экология вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди
18 сентябрь куни АОКА биносида «Экология вазирлиги томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсаткичи: эришилган натижалар ва келгуси режалар, шунингдек, экологик таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Оппоқ чўл бўйлаб: эко-марафончилар Орол туби бўйлаб 42 километр югуришди
14–15 сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасидаги ноёб табиий маскан – Борсакелмас ҳудудида «Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз» халқаро экомарафони бўлиб ўтди.
Тошкентда яна бир экопарк ташкил этилади
Ўтган ҳафта, 6–7 сентябр кунлари Тошкентнинг Юнусобод туманида экопарк ташкил этиш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, маҳалла, жамоатчилик ва маҳаллий аҳоли, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.
Глобал экологик муаммолар акс этган 20 дан ортиқ ҳайкалтарошлик асарлари яратилди
7 сентябр куни «Тошкент – 2024» III Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми ёпилиш маросими ўтказилди. Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бадиий академия, Бадиий ижодкорлар уюшмаси масъуллари, хорижий давлатларнинг юртимиздаги элчихоналари, Бадиий академия ҳузуридаги таълим муассалалари вакиллари ва бошқалар иштирок этди.
Тошкентда жорий йилда чиқинди билан боғлиқ 2000 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси туман инспекторлари томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга қарши доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Тошкентда Марказий Осиёда табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкентда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган «Марказий Осиёда табиатни муҳофаза қилишда ягона саломатлик» лойиҳасини амалга оширишга бағишланган ҳудудий семинар бошланди.
Ўзбекистон ва Хитой олимлари Орол денгизи тубини ҳамкорликда ўрганишга киришди
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Шинжон экология ва география институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда Орол денгизи қуриган тубининг экологияси ва атроф-муҳитига оид комплекс илмий экспедициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Оролбўйи экологиясини яхшилаш борасидаги халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Оролбўйи халқаро инновация марказида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Хитой фанлар академиясининг Синсзян экология ва география институти, Шўрланиш шароитида биодеҳқончлик халқаро маркази (БАА), Япониянинг Тоттори университети Арид ва чўллар тадқиқот маркази, Япониянинг Мие университети Биоресурслар тадқиқоти институти профессор-олимларидан иборат делегация билан учрашди.
Экологик лойиҳаларнинг ситуацион хариталарини тасдиқлашнинг электрон механизми жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш соҳасини рақамлаштириш ва шаффоф тизим яратилиши белгиланган.
Эко-фаол ёшлар экологияга оид муҳим лойиҳаларини тақдим этишди
10 август куни Шаҳрисабзда «Ёшлар - келажак бунёдкорлари!» III экология ва туризм халқаро қурултойи доирасида «Энг яхши экологик лойиҳа» танлови ўтказилди.
БМТТД билан янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича келишув имзоланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланган Акико Фужии ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Хитой компаниялари билан Ўзбекистонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг «Chengdu Environment Investment Group» давлат корхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиртқич ҳайвонларга дуч келганда нима қилиш керак?
Ўзбекистон фаунаси турли хил ҳайвонларни ўз ичига олади, бу ҳайвонларнинг ҳар бири ўзига хос хусусият ва одатга эга. Шунинг учун ёввойи йиртқич ҳайвонлар билан учрашганда, хавфсизлик доимо биринчи ўринда туриши кераклигини ёдда тутиш лозим.
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади
Ўзбекистонда ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади. Бу жорий йилнинг 23 июлида қабул қилинган «Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 105-сонли Президент Фармонида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон ШҲТ форумида иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлашга чақирди
Вазир Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси 8–9 июль кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг «Яшил» ривожланиш форумида иштирок этди.
Ўзбекистон учун иқлим ўзгаришига мослашиш ва юмшатишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилмоқда
8–10 июль кунлари Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) делегацияси Ўзбекистонда бўлди. Ушбу ташриф ЯИЖ билан ишлаш бўйича миллий мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилди.
Хавфли чиқиндиларни бошқариш борасида хориж тажрибаси ўрганилди
Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази бош директор ўринбосари Тимурлан Айтмуратов Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган «Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисида» Базел конвенцияси очиқ ишчи гуруҳининг 14-йиғилишида иштирок этди.
«Автомобилсиз кун» акцияси давом этмоқда!
Тошкентда 26 июнь, чоршанба куни навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади.
Қуриган Орол денгизи бўйлаб ўтказилган марафон экологик муаммолардан хабардорликни оширади
Кения, Того, Франция, Хитой, Япония, Покистон, Филиппин ва Ўзбекистондан жами 12 нафар спортчи Орол денгизининг қуриган туби бўйлаб 42 километр 195 метрлик марафон масофасини босиб ўтиб, ноёб пойгада иштирок этишди. Спортчилар ўзлари гувоҳ бўлган Орол денгизининг фалокатидан ҳайратда қолишди.
Япон боғида дарахтларни паспортлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан Тошкент шаҳридаги «Япон боғи» ҳудудидаги дарахтларни паспортлаштириш ишлари бажарилмоқда.
Оролнинг қуриган тубида қурилиш, тўқимачилик ва чорвада қўллаш мумкин бўлган ноёб ўсимлик синовдан ўтказилмоқда
Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида қарийб 600 минг гектарлик майдонда шўр ва нам тупроқларда ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида биринчи марта ноёб ўсимлик Арундо донах тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.
Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди
8 июн куни Тошкент вилоятидаги «Green Hills Resort» дам олиш масканида «Global Wellness Day»нинг (Бутунжаҳон саломатлик куни) 13 йиллик байрами бўлиб ўтди.
Хивада ИҲТга аъзо давлатлар расмлари кўргазмаси очилди
Бугун, 2 июнь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозири
Чирчиқ қирғоқлари айрим жойларда 30 метргача емирилган, чиқиндилар билан ифлосланган – Вазирлик текширув натижаларини маълум қилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Бош прокуратура ва «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси томонидан Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилди.
ШҲТга аъзо давлатлар Шавкат Мирзиёевнинг экологияга оид ташаббусини қўллаб-қувватладилар
22 май куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг атроф-муҳит масалалари бўйича бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли муҳокама қилинди
15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан «Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистонда хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқаришни таъминлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда
1 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда ҳамда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида «Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак» лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
“Ёшлар овози”: Ўзбекистондаги экологик муаммоларга қаратилган ижтимоий сўровномага қўшилинг
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги UNICEF глобал ташаббуси — “U-Report” билан ҳамкорликда Ўзбекистон ёшлари ўртасида экологик муаммолар бўйича ижтимоий сўровнома ташкил қилди.
«Орол туризми» – Сталинни қизиқтирган қалъалар сири, табиат ва буғу
Дунё улкан ўзгаришлар остонасида турган, етакчи мамлакатлар эса яқинлашиб келаётган урушга тайёргарлик кўриш билан банд эди. Мана шундай вақтда тарихчи олим Сергей Толстов собиқ иттифоқни идора этиб турган Сталиннинг ҳузурига қадимги Хоразм давлатига тегишли бўлган қалъаларни тадқиқ этиш таклифи билан киради. Гарчи вазият оғир бўлишига қарамасдан Сталин бу таклифга розилик беради, чунки Хоразм заминида улкан бойлик яшириниб ётганига у ишонарди.
Ғарбга саёҳат – «Орол туризми» доирасида Оролбўйи муаммоларига бир назар
Кунига икки маҳал тиш тозалаётиб, сувни шариллатиб оқизиб қўядиган, битта эркатой машинасини ювиш учун юзлаб литр сувни исроф қиладиган ва ҳар уч кунда бассейнига тонналаб сув қуядиган ҳар бир одам борки мана шу конференцияда бошидан охиригача ўтириши керак эди. Орол фожеаси ҳақида гапирила бошланганига 40 йилдан ошди, аммо эшитадиган одам жуда кам.
«Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунга ўзгаришлар киритилмоқда
«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамаси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Муҳофаза. Иккинчи жаҳон урушидан омон чиққан кийик тарихи (видео)
Сурхон давлат қўриқхонаси аввало ажойиб табиати билан мафтун этади. Бу ерда Швейцариядан қолишмайдиган манзара бор. Яна 40 минг йиллик неандерталлар манзилгоҳи ҳам айнан шу ерда жойлашган. Унинг осмонида болтаютар, қирғий ва бургутлар учиб юради, тоғларида эса бўри, тулки, силовсин каби йиртқичлари бор. Сурхоннинг энг фахрланарли жиҳати эса бу шубҳасиз – морхўрлардир.
«Яшил макон»: Қашқадарёда 4 миллиондан ортиқ дарахт экилди
Айни дамда юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми давом этмоқда. Лойиҳа доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Орол тубидаги 10 гектар ҳудудга 10 мингга яқин саксовул кўчатлари экилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда вазирликнинг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан “Iveco Group” компанияси билан ҳамкорликда Орол тубидаги 10 гектар ҳудудга 10 мингга яқин саксовул кўчатлари экилди.
Экология вазирлиги огоҳлантиради – ов муддати якунланди, ноқонуний ов жазоланади
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ 28 февралдан ов қилиш муддати якунланди. Тақиқ 15 августгача давом этади.
Сайғоқлар камайди, чўл тошбақаларининг бир неча тури йўқолди, қор қоплони хавф остида – Экология огоҳлантирмоқда
Тошкентда 2024 йил 4-5 март кунлари «Марказий Осиёда ёввойи табиат жиноятларига қарши курашишда салоҳиятни ошириш ва кўмаклашиш» халқаро лойиҳаси бўйича ишчи учрашув бўлиб ўтмоқда. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни бирлаштириши кўзда тутилган.
Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга асосан, дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.
Қишда ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш учун биотехник ишлари олиб борилмоқда
Қиш мавсумида ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш мақсадида табиий миллий боғ ва қўриқхоналар ходимлари томонидан мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида биотехник ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган ва 18 ёшга тўлганлар экология назоратчиси бўлиши мумкин
2024 йил 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодлар Экология вазирлиги томонидан мустақил таълим шаклида махсус тайёргарликдан ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 24 февралидаги «Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида алоҳида қайд этилган.
Чиқиндилардаги иккиламчи хомашё энди фақат биржа орқали сотилади
2024 йил 1 июндан чиқиндилардаги иккиламчи хомашёни фақат биржа орқали сотиш йўлга қўйилади. Бу вазифа Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сон Фармонига мувофиқ белгиланган.
Ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаганларга пул мукофоти бериш қоидалари тасдиқланди
Саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритишни назарда тутувчи электрон платформа ишга туширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 80-сонли қарорида кўзда тутилган.
Қор йўлбарси, сайғоқ, кўл ва табиат – Самарқанддаги CMS COP14 конференцияси нимаси билан муҳим?
Ўзбекистон Самарқандда бўлиб ўтаётган CMS COP14 конференциясида трансчегаравий табиий парклар яратиш бўйича минтақа мамлакатлари билан келишувларга эришмоқда. Xabar.uz мухбири анжуманда кўтарилаётган масалалар ҳақида маълумот тайёрлади.
Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет — «Green University» расман очилди
10 феврал куни Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University»)нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаётдаги корхоналар чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантирилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани туфайли атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолияти юзасидан экологик мониторинг ўтказилди.
Экотизимларни сақлаш борасида Хитой тажрибаси ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси билан барча соҳаларда бўлгани каби экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида ҳам изчил ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ёввойи табиат, қор қоплони, қўнғир айиқ ва осмон – Ҳисор қўриқхонаси ҳақида (видео)
Инсон табиатдан анча узоқлашиб кетди. Бугун биз ёввойи табиат нима эканлигини деярли билмаймиз. Айиқ қувса нима қилиш керак? Дунёда 5-6 мингтагина қолган қор қоплони одамга кўринадими? Силовсин нима овлаб кун кўради? Қизил суғурнинг ноёблиги нимада? Умуман, бу ҳайвонлар қандай жойларда кун кечирадилар? Биз бу саволларнинг жавобини билмаймиз.
Қўриқхона, миллий боғ ва ўрмон хўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйилади
Бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Green University фаолиятини ривожлантириш ва тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди
Экология вазирлигида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Борлиқни борлигича асраш йўлида
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган «Ҳисор» давлат қўриқхонаси Ташриф марказида 11-январ — Қўриқхоналар ва миллий боғлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
11 январ – Халқаро қўриқхоналар ва миллий боғлар куни (видео)
Бугун Халқаро қўриқхоналар ва миллий боғлар куни нишонланмоқда. Сана 1997 йилда Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази ва Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди ташаббуси билан ташкил этилган.
Хитой билан экологик тоза бинолар қуриш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирокида Хитой ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Экология учун зарарсиз: Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобил олиб келинди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан энди юртимизда чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган техника воситасидан фойдаланилади. Электромобил «Eko House» чиқинди кластери томонидан Хитойдан келтирилди.
Азиз Абдуҳакимов эко-фаол ёшлар билан учрашди
Битта дона олма мевасини етиштириш учун қанча сув кетишини биласизми? 70 литр! Эрталаб тиш тозалаш учун сувни оқизиб қўядиганлар қанча исроф қиладилар? 200 литр! Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов куни кеча эко-фаол ёшлар билан бўлган учрашувда мана шундай рақамларни санаб ўтди.
Андижондаги «Яшил боғлар»да 12 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов вазирлик ва вазирликнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан бирга Андижон вилоятидаги «Яшил боғ» ҳудудида дарахт кўчатлари ўтқазди.