Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуриган Орол денгизи бўйлаб ўтказилган марафон экологик муаммолардан хабардорликни оширади

Қуриган Орол денгизи бўйлаб ўтказилган марафон экологик муаммолардан хабардорликни оширади

Кения, Того, Франция, Хитой, Япония, Покистон, Филиппин ва Ўзбекистондан жами 12 нафар спортчи Орол денгизининг қуриган туби бўйлаб 42 километр 195 метрлик марафон масофасини босиб ўтиб, ноёб пойгада иштирок этишди. Спортчилар ўзлари гувоҳ бўлган Орол денгизининг фалокатидан ҳайратда қолишди.

«Орол денгизининг экологик фожиаси кўламини чинакамига англаш учун бу ерга ташриф буюриш керак», – деди енгил атлетикачи Куликов.

Ўзбекистон экология вазирлиги томонидан «Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш куни» муносабати билан ташкил этилган «Orol Eco Marathon» деб номланган ушбу тадбир яна бир бор минтақанинг ушбу жиддий экологик муаммосига дунё жамоатчилигининг эътиборини қаратди. Бу каби тадбирлар кўпроқ бўлиши, одамлар Орол фожиаси ҳақида узоқдан эшитибгина қолмай, унинг оқибатларини ўз кўзлари билан ҳам кўришлари керак.

Экология вазирлиги Орол денгизи ҳудудини тиклаш бўйича фаол ишларни олиб бормоқда. Жумладан, 2018-2022 йилларда 1,6 миллион гектар майдонда дарахтлар экилди, бу йил Мўйноқ туманидаги 128 минг гектар майдонда яшил майдонлар барпо этилди. Экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Нукус ва Урганч шаҳарлари атрофида яшил белбоғлар яратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг