Япон боғида дарахтларни паспортлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан Тошкент шаҳридаги «Япон боғи» ҳудудидаги дарахтларни паспортлаштириш ишлари бажарилмоқда.
Рақамлаштириш жараёнида жами 582 туп мевали ва манзарали дарахтнинг паспорт маълумотлари шакллантирилиб, унда дарахтнинг экилган санаси, тури, геолокацияси, айланаси, баландлиги ва тасвири кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш даражасини янада ошириш ва «Яшил Макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Экология Тошкент шаҳридаги дарахтларни паспортлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter