Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ховос туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Ховос туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

АКТ вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев марказни очиб берди.

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 27 октябрь куни Ховос туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Сирдарё вилоятида шу пайтгача Мирзаобод, Сайхунобод туманлари ва Гулистон шаҳрида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилган эди.

Юқоридаги марказларга 300 нафардан ортиқ ёшлар жалб этилиб, 100 нафардан зиёдига курсларни битирганлари тўғрисида сертификатлар топширилган.

Ховосдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази замонавий компьютер техникаси, юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминланган. Бу ерда рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ўқув курслари ташкил этилади, қолаверса, киберспортни янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мўлжалланган.

Марказда, шунингдек, тумандаги давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакасини ошириш мақсад қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг