Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда Рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият бошлади

Қибрайда Рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият бошлади
Тошкент вилояти Қибрай туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз иш фаолиятини бошлади.
 
Марказ очилиш маросимида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси,  «Ўзбекистон почтаси» AЖ Тошкент филиали, Қибрай тумани Халқ таълими бўлими, IT Парк вилоят филиали, кенг жамоат вакиллари ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.
 
Мазкур марказда аҳоли ва ёшларнинг ҳамда давлат бошқарув органлари ходимларининг ахборот технологиялари йўналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.
 
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказларида компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, стартап лойиҳаларни ишлаб чиқишга жалб қилиш ҳам мўлжалланган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг