Сергелида «Ай-Ти» марказ очилди (фото)

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.
«Беш ташаббус» лойиҳасини амалга ошириш доирасида республиканинг барча ҳудудларида рақамли технологиялар ўқув марказларини очиш кўзда тутилган.
Ушбу марказлар ёш авлодни илм-фанга кенг жалб этиш, ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини оширишга кўмаклашади. Биринчи босқичда барча ёшларга бепул таълим берилади.
Шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган барча фуқаролар «Ай-Ти» йўналишида ўқитилиб, уларга сертификат берилади ҳамда иш таклиф этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter