Тошкентда KIA ҳайдовчиси пойга ўйнаб, пиёдани уриб юборди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 27 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели туманининг Қумариқ кўчаси, Автотюнинг устахонаси қаршисида ҳайдовчи А.Х. (2000 йилда туғилган) KIA русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда Д.К.ни (1997 йилда туғилган) уриб юборган. Маълумотларга кўра, ҳайдовчи пойга ўйнаётган бўлган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилганда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter