Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ховосда замонавий озиқ-овқат саноат технопарки ташкил этилади

Ховосда замонавий озиқ-овқат саноат технопарки ташкил этилади

Сирдарё вилояти Ховос тумани Янгиер МФЙ ҳудудида 10 гектар майдонда «Ховос озиқ-овқат саноат технопарки» фаолияти йўлга қўйилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Саноат технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

- импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматга эга товарларни ишлаб чиқариш;

- хорижий давлатлар бозорларига қайта ишланган тайёр маҳсулотлар экспорт қилиш;

- хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш ва бошқа манбалар ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш ҳамда жамғаришни ташкил этиш;

- мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, шунингдек, божхона, банк, логистика, экспресс-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни амалга ошириш;

Қайд этилишича, 2023-2025 йиллар давомида саноат технопарк фаолияти тижорат банклари, хорижий молия институтлари ва инвесторларнинг жалб қилинган ва жалб қилиниши кўзда тутилган 25 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг