Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ховосда поезд аёлни «иккига бўлиб ташлади» хабари юзасидан маълумот берилди

«Ховосда поезд аёлни «иккига бўлиб ташлади» хабари юзасидан маълумот берилди

24 май куни соат 13:30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ навбатчилик қисми хабар келиб тушди. Аниқланишича, «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлида 25-30 ёшлар атрофидаги аёл кишини уриб юборган.

Суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг