Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган Бухоро буғулари овланди

27/11, 08:41

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари томонидан 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди.

Самарқандда ноёб қушнинг ҳаёти сақлаб қолинди

22/02/2024

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Жомбой тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан ноёб кўчиб юрувчи қушнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Марказий Осиё давлатлари кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилишни кучайтиради

12/02/2024

11 февраль куни «Silk Road Samarkand» конгресс залида «Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида»ги Конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида «Табиат чегара билмайди: кўчиб юрувчи турлар ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик қилиш» мавзусида юқори даражадаги тадбир ўтказилди.

Устюртда маҳаллий иқлимга мослашган сайғоқлар кўпаймоқда

12/02/2024

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган «Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида»ги Конвенция (CMS COP14) доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу хужжат муҳим аҳамиятга эга бўлиб, хусусан икки давлат ўртасида кўчиб яшовчи сайғоқларни сақлаб қолиш бўйича олиб бориладиган ишларни енгиллаштириши кутилмоқда.

Қор қоплонини қандай сақлаб қолса бўлади? – Самарқандда тарихий хужжат қабул қилинди

11/02/2024

Қор қоплони дунё бўйлаб 4-6 мингтагина қолган бўлиб, Халқаро Қизил китобга киритилган. У тоғ-тошларда, денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликда яшайди. Қор қоплони кўчиб юрувчи тур ҳисобланиб, 12 та давлат ҳудудида кузатилган.

Табиат чегара билмайди: Ўзбекистон илк бор БМТнинг муҳим тадбирига мезбонлик қилади

19/01/2024

2024 йилнинг 12–17 февраль кунлари Ўзбекистоннинг тарихий шаҳри – Самарқандда Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича Конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг қўриқланадиган ҳудудида 4 та қор қоплони тасвирга олинди

13/12/2023

Қашқадарё вилоятидаги «Ҳисор» қўриқхонаси ҳудудида тарихда биринчи марта 4 та қор қоплони гуруҳ бўлиб юргани кузатилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги қўриқхона ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқонга ноёб кўчиб юрувчи ҳайвонлар муҳрланган.

Ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди

24/01/2023

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Тяншан қўнғир айиғи турига мансуб ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда.

Тасқарани овлаганлар шахси аниқланди

15/11/2022

Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган тасқара овлангани ҳақида хабар берилганди.

Катта панда учун катта ютуқ — бу сизга айиқ эмас...

10/07/2021

Ўзбекистонда ҳам айиқлар бор, ҳозирча... Катта пандадан фарқи, улар ҳануз йўқолиб кетиш хавфи остида.

«Ўлимга ҳукм қилинган» иккинчи айиқнинг «қисмати» ҳақида маълумот берилди

16/05/2021

Бўстонлиқда Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғи отиб ўлдирилгани, овга шахсан Экология қўмитаси раҳбари рухсат бергани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Бўстонлиқда «Қизил китоб»га киритилган айиқ ўлдирилди. Овга Экология қўмитаси раҳбари рухсат берган

12/05/2021

Бўстонлиқда Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғи отиб ўлдирилди. Маълум бўлишича, овга шахсан Экология қўмитаси раҳбари рухсат берган. 

Ноёб жониворни ўлдирганлар умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин

13/06/2020

Қизил китобга киритилган жонивор дунё бўйича жами мингтача қолган.

Балиқ ови жуда қимматга тушди

03/04/2020

Муборак туманининг Қорабоғ қишлоғида яшовчи Н.Б., О.Б. ва У.Н.лар балиқ ушлаш ва ноёб ҳайвонларни тутишнинг белгиланган тартибини бузишгани ҳақида Муборак тумани ИИБга 2020 йил 1 апрель куни хабар келиб тушган.

«Қизил китоб»га қора муносабат: Айиқ, жайрон, оққуш ва одамлар

07/12/2019

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали «Қизил китоб»га киритилган айиқ, жайрон каби ҳайвонларнинг ва оққуш, турна каби қушларнинг аёвсиз ўлдирилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез гувоҳ бўляпмиз.

Наманганда «Қизил китоб»га киритилган айиқ нега ўлдирилди? (видео)

18/10/2019

Наманган вилояти Чуст туманининг Ғова қишлоғида «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқ ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Навоийда Қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди

05/10/2019

Жорий йилнинг 30 сентябрь – 2 октябрь кунлари Навоий вилояти Томди тумани чўл ҳудудларида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари томонидан рейдлар ўтказилган.

«Қора китоб»дан «Қизил китоб» сари. Ўзбекистонга қулонлар қайтди

29/09/2019

Сариқамиш кўлининг атрофида ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ва қушларни, хусусан, тўнғиз, тулки, қарсоқ, шоқол, бўрсиқ, бойқуш, бургутлар билан биргаликда қулонлар ҳам мавжуд экан! Улар аллақачон Ўзбекистонда йўқ бўлиб кетган ҳайвонлар турига киритилган эди.

«Қизил китоб»нинг яралиши тарихи

04/06/2019

Бугунги кунда дунёни «Қизил китоб»сиз тасаввур этиш қийин. Юзлаб турлар йўқолиб кетаётган бир вақтда «Қизил китоб»нинг қадри жуда билиниши муқаррар. Гарчи инсон факторининг табиатга таъсири тобора ортиб бораётган бўлса-да, «Қизил китоб» ҳайвонот ва наботот

Чироқчидаги айиқ бўйича бош прокуратура ахбороти

02/06/2019

Жорий йилнинг 28 май куни Чироқчи тумани, Лангар МФЙ, Тутли қишлоғига Самарқанд вилояти билан чегара ҳудуддан айиқ кириб келиб, томорқаларни пайхон қилиш, уй хайвонларига зарар етказиш билан бирга аҳоли ҳаётига хавф туғдирган.

Яна