Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қора китоб»дан «Қизил китоб» сари. Ўзбекистонга қулонлар қайтди

«Қора китоб»дан «Қизил китоб» сари. Ўзбекистонга қулонлар қайтди

Фото: Давлат экология қўмитаси

Сариқамиш кўлининг атрофида ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ва қушларни, хусусан, тўнғиз, тулки, қарсоқ, шоқол, бўрсиқ, бойқуш, бургутлар билан биргаликда қулонлар ҳам мавжуд экан! Улар аллақачон Ўзбекистонда йўқ бўлиб кетган ҳайвонлар турига киритилган эди.

Биология фанлари доктори, профессор Светлана Мамбетуллаеванинг таъкидлашича, қулонларнинг Қорақалпоғистонда қайта пайдо бўлиши ўта муҳим янгиликдир. Негаки, Устюрт кенгликларида туркман қулонлари ХХ асрнинг 30-йилларига келиб бутунлай қирилиб кетган эди.

Қулон халқаро Табиатни муҳофаза қилиш ташкилотининг Қизил китобига, «Йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва» флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги Конвенциянинг (СИТЕС) иловасига ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига ёввойи табиатда йўқолиб бораётган ҳайвонот тури сифатида киритилган.

Айғирлари бошчилигида 4-5 та урғочи ва 3-4 та ёш қулонлардан иборат пода ҳосил қилади. 3 ёшдан ошган эркак қулонлар подадан чиқариб юборилади. Куз фаслида 100 та ва ундан ҳам кўпроқ қулонлар бирлашиб, подалар ҳосил қилади.

Улар бошоқли экинлар, шувоқ, шўра каби ўсимликлар билан озиқланади. Назоратсиз ов қилиниши, чўл ҳудудларининг ўзлаштирилиши, қишнинг изғиринли келиши, браконьерлик мазкур турнинг камайиб кетишига сабаб бўлувчи омиллардир. Ушбу турни кўпайтириш дастурини ривожлантириш зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг