Ноёб жониворни ўлдирганлар умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин
Угандада тўрт нафар браконьер ноёб тоғ горилласини ўлдирганлиги учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда «ВВС» хабар берди.
Жиноятчилар умрбод қамоқ жазосига ёки 5,4 миллион доллар жаримага тортилиши мумкин. Тоғ горилласи қирилиб кетиш арафасида турибди: дунё бўйича жами мингтача қолган. У Қизил китобга ҳам киритилган.
Тоғ горилласи фақат Конго Демократик Республикаси, Руанда ва Угандада яшайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter