Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда «Қизил китоб»га киритилган айиқ ўлдирилди. Овга Экология қўмитаси раҳбари рухсат берган

Бўстонлиқда «Қизил китоб»га киритилган айиқ ўлдирилди. Овга Экология қўмитаси раҳбари рухсат берган

Фото: «Ekologuz»

Бўстонлиқда Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғи отиб ўлдирилди. Маълум бўлишича, овга шахсан Экология қўмитаси раҳбари рухсат берган. 

Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси билан Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган 2 та Тяньшан қўнғир айиғини отиш учун Россия Федерацияси фуқароси Широков Е.П га 2021 йил 3 март куни №400030-сон рухсатнома берилган, дея ёзади Ekologuz канали.

Мазкур рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекциясида №4-сон билан 2021 йил 31 март куни рўйхатга олинган.

Овчи — Россия Федерация фуқароси Широков Е.П. эса Бўстонлиқ туманида 1 та қўнғир айиқни отиб, у билан ваҳшийларча суратга тушган.(Унда яна битта Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсатномаси бор).

Эслатиб ўтамиз мазкур айиқлар атиги 150 дона атрофида қолганди. Бу кетишда бирортаси қолмайди. Қизил китобга киритилган жониворларни ов қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг