Балиқ ови жуда қимматга тушди
Муборак туманининг Қорабоғ қишлоғида яшовчи Н.Б., О.Б. ва У.Н.лар балиқ ушлаш ва ноёб ҳайвонларни тутишнинг белгиланган тартибини бузишгани ҳақида Муборак тумани ИИБга 2020 йил 1 апрель куни хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, улар ўзлари билан олиб борган тўрлардан ов қуроли сифатида фойдаланиб, 2020 йил 31 март куни соат 06:00 лар чамасида Муборак тумани Янгиқорақум қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи зовур (коллектор)да Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби»га киритилган 23 дона 35 903 000 сўмлик «Туркистон мўйловдори» балиқларини ва 23 дона 7 225 200 сўмлик «Самарқанд храмуля» балиқларини овлашган ва табиатга, ҳайвонот дунёсига зарар етказишган. Етказилган молиявий зарар эса 43 128 200 сўмга баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Н.У. ва бошқаларга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 202-м 3-қ «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter