«Абдулла Орипов» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди
Кеча, 30 август куни Киночилар уйида узоқ кутилган «Абдулла Орипов» бадиий фильмининг катта премьераси ўтказилди. Намойишдан аввал саҳнага Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ҳанифа Мустафаева ва фильм ижодкорлари таклиф этилди.
Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб 15 августдан 15 сентябрга қадар «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги ўтказилмоқда.
Ўзбек-қирғиз ҳамкорлигида енгил автомобиллар ишлаб чиқарилади
Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Қирғизистон элчиси Мусо Жаманбаев билан учрашувида қайд этилди.
«Тутқунлик» фильмини бугун томоша қилишингиз мумкин
Мамлакатимизнинг бир қатор телеканалларида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади.
Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллашди
Кеча Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросимида, унинг иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди. Мурожаатни машҳур рус кинорежиссёри ва продюсер Тимур Бекмамбетов ўқиб эшиттирди.
Тошкентда машҳур актёрнинг янги фильми тақдим этилди
Бугун «Ўзбекфильм» киноконцернида россиялик машҳур актёр, режиссёр, сценарист, вайнер ва шоумен Евгений Кулик иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда яна бир йирик тадбир бўлиб ўтади
Бугун «Ўзбекфильм» киноконцернида 13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтказиладиган маданий мерос ҳафталиги олди матбуот анжумани ташкил этилди.
Тожикистон кино делегацияси билан анжуман бўлиб ўтди
Бугун Тошкентдаги «Lotte» меҳмонхонасида Кинематография агентлиги раҳбарияти ва Тожикистон делегацияси билан анжуман бўлиб ўтди.
Бердақ ҳаётига бағишланган ҳужжатли филм премьераси бўлиб ўтди
Адиблар хиёбонида ўзбек ва қорақалпоқ шоири Бердақ ҳақида «Аму соҳили куйчиси» номли ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтди.
Тошкентда йирик халқаро кинофестивал ўтказилади. Ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади
24 августдан Кинематография агентлиги «Ўзбекфильм» киноконцернида 28 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтиши кутилаётган «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивалининг махсус ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан бугун киноконцерн павильонида фестиваль ишчи гуруҳи билан танишув маросими бўлиб ўтди.
Фотиҳ Жалолов: «Бугун аризамни ёздим»
«Ўзбекфильм» раҳбари Фотиҳ Жалолов «Ўзбеккино» раҳбари устидан ёзилган шикоят хатига имзо чеккани учун унинг жамоаси 4 ойдан бери ойлик ололмаётгани, ишдан кетиш ҳақида ариза ёзгани ҳақида гапирди.
Йилнинг шов-шувли премьераси: «Мен террорчи эмасман»
22 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади. Ўткир сюжетли ҳарбий драма жанридаги, реал воқеаларга асосланган фильмда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Ялангтўш Баҳодир ҳақида фильм суратга олинади
Кинематография агентлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ялангтўш Баҳодир ҳақида фильм суратга олади.
«Мерос» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Мерос» бадиий фильмининг катта премьераси ўтказилди.
Фирдавс Абдухолиқов «Ўзбеккино» бош директори лавозимидан озод қилинди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (279-сон, 05.05.2021 йил) билан, Абдухолиқов Фирдавс Фридунович Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида (фото)
8 майдан юртимиз кинотеатрларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган «Мерос» фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Фильмда бош ролларни Фотиҳ Насимов ва сўнги пайтларда бир неча роллари билан томошабинлар назарига тушган маҳоратли актриса Ойсанам Юсуповалар ижро қилган.
Россиялик машҳур бошловчи ёш журналистлар учун тренинг ўтказди
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан 3-7 май «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиаҳафталигининг иккинчи кунида телебошловчи ва документалист Валдис Пельш томонидан бир гуруҳ ёш журналистлар учун тренинг бўлиб ўтди.
«Кинокарвон»нинг вилоятларга сафари аҳолига кўтаринки кайфият бағишламоқда
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан таниқли киноижодкорлардан ташкил топган «Кинокарвон» гуруҳи Самарқанд вилоятига сафарини якунлаб, Навоий ва Бухоро вилоятларига йўл олди. «Кинокарвон» дастуридан ҳудудларда таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, фотосессиялар ва янги фильмлар намойишлари ўрин олган. Намойишларда фильмлар ижодкорлари ҳам иштирок этишади.
«Ассалом Наврўз» кино-ойлиги илк ҳафта якунлари
Сумалак тайёрлаш ва тантанали байрам дастуридан бошланган кино-ойликнинг илк ҳафтаси бир-биридан қизиқарли тадбирларга бой бўлди.
«Ассалом, Наврўз» кино-ойлигининг учинчи куни бошланди
24 март куни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан «Ассалом Наврўз» кино-ойлигига тантанали байрам дастури билан старт берилган эди.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги «Ассалом Наврўз» кино ойлигига старт берди
24 март куни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан «Ўзбекфильм» биносида «Ассалом Наврўз» кино-ойлиги доирасида тантанали кеча ташкил этилди. Шунингдек, жорий кундан кино-кунларига ҳам старт берилди.
«Муқимий» — миллий байрамга муносиб туҳфа!
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқимизга Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган янги «Муқимий» тарихий-бадиий фильмини туҳфа этмоқда. Мазкур фильм «Ўзбекфильм» ДУК томонидан, Фотиҳ Жалолов режиссёрлигида суратга олинган.
Янги Ўзбекистон ҳақида хорижий телеканаллар ҳужжатли фильмлар суратга олади
Бир қатор хорижий кинокомпаниялар ва телеканаллар «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильмлар ва кўрсатувларни тасвирга олади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги хабар берди.
«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми халқаро фестивалда тақдирланди
«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми (реж. Ёлқин Тўйчиев) VI Халқаро Осиё кинофестивали (Asian world film festival)да «The snow leopard award» мукофотига сазовор бўлди.
«Ҳайрат» фильмининг премьераси кутилмоқда
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган «Ҳайрат» бадиий фильмининг юртимиз кинотеатрларида премьераси кутилмоқда.
Бепул намойишлар, кўргазма ва премьералар — «Ўзбеккино» 8 март муносабати билан акция эълон қилади
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бир қатор премьера ва бепул намойишларни режалаштирган. Хусусан, Ўзбекистон ва Татаристон киноижодкорлари ҳамкорлигида Рашид Маликов ва Ильфат Камалеев томонидан суратга олинган «Сумбул» фильми 6 март кунидан бошлаб катта экранларда намойиш этилади.
Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда фильм суратга олмоқда
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Россиянинг «Мастерская» кинокомпанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон. Янгиланаётган тарих» ҳужжатли фильми устида ишламоқда.
«Ўзбеккино» 2021 йил фильмлари учун кинолойиҳалар танловини эълон қилади
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёш киноижодкорларни янада қўллаш, ёшлар ўртасида ижодий рақобат муҳитини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар, янгича ғоялар ва қарашларни акс эттириш мақсадида
«Ўзбеккино» МАда россиялик машҳур режиссёр билан учрашув ташкил этилди
Бугун «Ўзбеккино» Миллий агентлигида режиссёр, актёр ва сценарист Жаник Файзиев билан учрашув бўлиб ўтди.
«Ўзбеккино» Санъат ва маданият институти билан меморандум имзолади
Бугун «Ўзбеккино» Миллий агентлигида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликка оид меморандум имзоланди.
Ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар учун иккита фильм махсус намойиш этилди
Бугун Ёшлар ижод саройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Рангсиз тушлар» ва «Тенгиз» бадиий фильмларининг намойиши бўлиб ўтди.
Суриядан қайтган аёл тақдири ҳақида фильм суратга олинади
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан Central Asian Trade Company (CATC) ҳамда «Dilshoh media» киностудиялари ҳамкорлигида «Аёл қисмати» бадиий фильми суратга олинади.
Италияда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади
Бугун «Ўзбеккино» МАда Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостина Пинна билан учрашув ташкил этилди.
Ёш киноижодкорларнинг лойиҳаларини қўллаш бўйича питчинг тизими жорий этилади
Ўзбек миллий кино ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистонда ёш киноижодкорларнинг кинолойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича питчинг жорий этилиши маълум қилинди. Шунингдек, ушбу анжуманда янгидан иш бошлаётган кинорежиссёрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун тегишли шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳақида сўз юритилди.
Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш бўйича халқаро конференция ташкил этилди
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан миллий кино санъати ҳафталиги доирасида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш бўйича халқаро конференция ташкил этилди. Унда бир қатор хорижлик экспертлар, халқаро фестиваллар ташкилотчилари, киномутахассислар иштирок этишди.
Бу ерда ўзингизни аслзода ҳис қиласиз — Тошкентда муҳташам киносарой ишга тушди
Тошкент шаҳрида «Riviera Cinema» киносаройи фойдаланишга топширилди. Бу ерга келган томошабин ҳар томонлама қулайлик ҳис қилиши учун барча нарса муҳайё қилинган.
Россияда хизмат кўрсатган артист «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги»да маҳорат дарси ўтди
Шу кунларда Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда. Бугун Россияда хизмат кўрсатган артист Фарход Маҳмудов тадбир доирасида ёш киноижодкорлар билан учрашди ва тажрибаси билан ўртоқлашди.
«Мен террорчи эмасман» илк бор катта экранда
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Mir Ali cinema» ва «Iskandariy visual» кинокомпаниялари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида суратга олинган «Мен террорчи эмасман» бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди.
Ўзбек киноси юлдузлари «қизил йўлак»дан ўтишди (фото)
Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида 11-16 январ кунлари «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Бугун бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Зулфиқор Мусоқов ва Аҳад Қаюм. Мунозарада улар ҳақида гапирилди
Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида 11-16 январ кунлари «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Айни вақтда ҳафталик доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Xabar.uz мухбири «Кино сценарий қандай ёзилиши керак» мавзусида маҳорат дарсида иштирок этди.
Тошкентда «Кино ҳафталиги» бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 11-16 январ кунлари Ёшлар ижод саройида «Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография» ойлиги доирасида «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» ташкил этилади. Ҳафталик давомида янги кинолойиҳалар тақдимоти, ёшлар учун маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, кастинг ва конференциялар ҳамда янги фильмлар премьералари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ўзбекистонда ишланган фильм Бангладешдаги кинофестивалда ғолиб бўлди
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Рангсиз тушлар» фильми Бангладешда ўтказилган халқаро кинофестивалда «Энг яхши сценарий» номинациясида ғолиб бўлди. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган мазкур фильм премьераси куни кеча бўлиб ўтган эди.
Кинода аёл фақат уй бекаси ёки қайнона образида намойиш этилади. Аслидачи?
Электрон ва оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Аёллар медиа клуби аъзоларининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
«Ўзбеккино» яна бир фильм премьерасини тайёрламоқда
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ёшлар ижод саройида «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмининг намойиши бўлиб ўтган эди. 24 декабрь куни ҳам ушбу саройда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Рангсиз тушлар» бадиий фильмининг катта премьераси ўтказилиши режалаштирилган.
«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми премьераси қачон бўлиши маълум қилинди
«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмининг премьераси 15-18 декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» анъанавий маданий мерос ҳафталиги доирасида ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Бугун «Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмларини телеэкранларда кўришингиз мумкин
Бугун, 8 декабрда «Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмларининг миллий телевизион премьераси ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилиб ўтди.
Эртага «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмининг премьераси бўлади
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда, соат 17:00 да «Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан «Inson» киностудиясида режиссёр Бақо Содиқов томонидан суратга олинган «Маҳмудхўжа Беҳбудий»
«Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмларининг миллий телевизион премьераси бўлиб ўтади
8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами муносабати билан юртимиз телеканалларида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан «Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмларининг миллий телевизион намойиши ўтказилади.
Миллий сериалларнинг бир серияси учун қанча пул сарфланиши маълум қилинди
Куни кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекфильм» студияси фаолияти билан танишган эди. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов Давлат раҳбарининг ташрифи ҳақида фикр билдириб ўтди.
Ўзбекистон номидан Оскар мукофотига илгари суриладиган фильмлар эълон қилинди
Ўзбекистон Оскар қўмитаси 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос Анжелес шахрининг машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтадиган энг нуфузли маросим танловида иштирок этиши учун муносиб номзод бўйича сўнгги қарорини шу йилнинг 20 ноябрь куни эълон қилади.
«Ўзбеккино» қишги премьералар мавсумини эълон қилади
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги декабрь ойидан бошлаб, 50дан ортиқ фильмларнинг қишги премьералар мавсумини эълон қилади.
Ижодкорлар баҳс ва танқидларни «Ўзбеккино» деворлари ичида ўтказишни таклиф қилди
200га яқин киноижодкорлар, санъат арбоблари, режиссер ва актерлар ҳамда киношунос олимлар Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари кино соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб қувватлаб, киножамияти аъзоларига мурожаат билан чиқишди. Улар соҳада сўнгги йиллар олиб борилаётган ижобий ўзгаришларга юқори баҳо бериб, киноижодкорларни бирлашишга чақиришган.
«Йўлбарснинг туғилиши» — Бобур Мирзо ҳақида фильм суратга олинмоқда
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Инсон» киностудияси томонидан «Йўлбарснинг туғилиши» номли қисқа метражли фильмнинг тасвирга олиш ишлари бошланди.
Бош прокуратура «Ўзбеккино» мансабдорларига нисбатан жиноят иши очган
Бош прокуратура томонидан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Саида Мирзиёева тақдим этган сериал юзасидан жиноят иши очилгани инкор этилди
Ушбу жиноят иши айнан «Мендирман Жалолиддин» фильмига нисбатан очилган эмас.
Янгиланган «панорама». Таъмирдан чиққан киносарой томошабинларни кутиб олди (фото)
«Ибрат» фильмининг премьерасига ташриф буюрган томошабинларни янгича кўринишдаги Алишер Навоий киносаройи кутиб олди. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббусига кўра таъмирлаб, жиҳозланган киносарой буткул ўзгача кўриниш касб этган.
«Ибрат» — ҳақиқатан ибрат бўла оладими?!
Маърифатпарварлик ва жадидчилик ўзбек адабиётининг ривожида муҳим ўрин тутади. Кино санъати ҳам адабиётнинг бир бўлаги бўлиб, ундан озуқа олади, чунки кинонинг ҳақиқий асоси ва пойдевори драматургия бўлса, адабиётнинг энг юқори тури шу соҳадир. Ўзбек киноижодкорлари сўнгги йиллар миллий кинематографиямизда тарихий жанрдаги тўлиқ метражли бадиий фильмлар яратишга катта эътибор қаратмоқда.
Таниқли режиссёр ва продюсер Джаник Файзиев «Ўзбеккино» билан ҳамкорлик қилади
«Ўзбеккино» Миллий агентлигида раҳбарият ва россиялик таниқли актёр, режиссёр ва продюсер Джаник Файзиев иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда шунингдек режиссёр Рашид Маликов ва продюсер Ойбек Файзиев ҳам иштирок этди.
Тўрақўрғонда бўлган фильм премьерасида ҳоким ва Сенат раиси иштирок этди
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» киностудияси томонидан суратга олинган «Ибрат» тарихий-бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
1 октябрдан юртимиз кинотеатрларида «Ибрат» фильми намойиш этилади
Жорий йил 1 октябрдан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимиз кинотеатрларида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» студияси томонидан суратга олинган «Ибрат» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Фильм шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақида бўлиб, унда олимнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган.