Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мен террорчи эмасман» илк бор катта экранда

«Мен террорчи эмасман» илк бор катта экранда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Mir Ali cinema» ва «Iskandariy visual» кинокомпаниялари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида суратга олинган «Мен террорчи эмасман» бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди.

14 январ куни мазкур фильмнинг «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан ҳарбийлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади.

«Мен террорчи эмасман» бадиий фильми ўткир сюжетли ҳарбий драма жанрида бўлиб, реал воқеаларга асосланган. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм сценарийси муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев, продюсерлар Фирдавс Абдухоликов ва Миржамол Мирзааҳмедов, ижрочи продюсер Нодир Мўминов.

Фильмда Алихан Ҳусниддинов, Садриддин Амриддинов, Давид Байрамян, Сулим Селиханов, Ахмет Серкан Эр, Санжар Жавбердиев каби ўзбек ва хориж актёрлари рол ижро этишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг