Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми халқаро фестивалда тақдирланди

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми халқаро фестивалда тақдирланди

«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми (реж. Ёлқин Тўйчиев) VI Халқаро Осиё кинофестивали (Asian world film festival)да «The snow leopard award» мукофотига сазовор бўлди.

2014 йилдан буён Лос-Анджелесда ўтказиб келинаётган ушбу халқаро кинофестивалда Осиё минтақасининг 50 мамлакатидан турли жанрдаги фильмлар саралаб олинади.

Мазкур кинофестиваль Осиё ва Голливуд кино саноати ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг