Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижодкорлар баҳс ва танқидларни «Ўзбеккино» деворлари ичида ўтказишни таклиф қилди

Ижодкорлар баҳс ва танқидларни «Ўзбеккино» деворлари ичида ўтказишни таклиф қилди

200га яқин киноижодкорлар, санъат арбоблари, режиссер ва актерлар ҳамда киношунос олимлар Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари кино соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб қувватлаб, киножамияти аъзоларига мурожаат билан чиқишди. Улар соҳада сўнгги йиллар олиб борилаётган ижобий ўзгаришларга юқори баҳо бериб, киноижодкорларни бирлашишга чақиришган.

Мурожаатга имзо чекканлар қаторида Эркин Комилов, Мукамбар Рахимова, Эльёр Ишмухамедов, Бахтиёр Ихтиёров, Лутфулла Садуллаев, Турғун Азизов, Теша Мўминов, Убайдулло Омон, Малика Ахмедова, Мирза Азизов, Наима Пўлатова, Гавҳар Зокирова каби Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, санъат ва маданият арбоблари — Қамара Камалова, Абдураҳим Исмоилов, Жўра Тешабоев, Ражаб Адашев, Гулчеҳра Садуллаева, Саида Раметова, Бахтиёр Назаров, Алиаскар Фатхуллин, Исамат Эргашев, Собир Назармуҳаммедов, Машрабжон Кимсанов, Ҳамидулла Ҳасанов, Санжар Бабаев, Дилором Сафаева, Бердиулова Муяссархон, Асадилло Набиев, мавжуд. Рўйхатда шунингдек, Россия федерациясида хизмат кўрсатган ўзбекистонлик санъат арбоби Одельша Агишев, халқ рассоми Баходир Жалолов, актрисалар — Дилноза Кубаева, Шоира Ғиёсова, Адолат Кимсанова, санъатшунослик фанлари докторлари, киношунослар — Нигора Каримова, академик Нигора Ахмедова, Жўра Тешабоев, Анвар Исмоилов, Фалсафа фанлари номзоди Аъло Ходжаев, Тўйчи Ахмедов, режиссерлар — Али Хамраев, Баходир Юлдашев, Рашид Маликов, Рустам Сагдиев, Жасур Исхаков, Ҳилол Насимов, Акбар Бектурдиев, Фурқат Файзиев, Иброхим Расулов, Зебо Наврўзова, Мухаммадали Искандаров, ҳамда яна кўплаб таниқли сценаристлар, операторлар, драматурглар, санъатшунос олимлар, фан докторлари, академиклар, актер ва актрисалар ҳам бор.

Ижодкорлар соҳадаги айрим тушунмовчиликларга изоҳ бериб, киноижодкорларни бирлашишга чорлаб, баҳсларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эмас «Ўзбеккино» деворлари ичида олиб боришга чақиришган:

«Барча илғор киноижодкорлар бугунги кунда оддий ҳақиқатни ўзлаштиришлари жуда зарур — бугунги кунда сўнгги йилларда ўзбек киноси узра соя солган тарқоқлик эмас, балки бирлашиш, бир ёқадан бош чиқариш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Сўнгги 30 йилнинг аянчли тарихида биз ғалаёнлар, ҳақоратлар ва фитналар таназзул ва вайронагарчиликка олиб келишига гувоҳ бўлдик. Биз баҳс ва танқидлар ижтимоий тармоқлар ва ОАВ майдонида айбловлар ва ҳақоратлар кўринишида эмас, балки «Ўзбеккино» деворлари ичида конструктив мулоқот доирасида муҳокама қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз.

«Биз — ислоҳотлар тарафдоримиз — бугунги кунда кинематографчиларнинг шиори, ўзбек киносининг асосий ғояси шундай!» – дея мурожаат якунланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг