Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда машҳур актёрнинг янги фильми тақдим этилди

Тошкентда машҳур актёрнинг янги фильми тақдим этилди

Бугун «Ўзбекфильм» киноконцернида россиялик машҳур актёр, режиссёр, сценарист, вайнер ва шоумен Евгений Кулик иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ёшлар учун унинг нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлган «2050» қисқа метражли фильми намойиш қилинди. Шунингдек, кинофестиваль меҳмони ташриф давомида ўз тажрибаларини йиғилганлар билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивалининг тўртинчи куни ҳам Жерар Депардье, Павел Прилучный, Тимур Бекмамбетов каби дунёга машҳур кўплаб ижодкорлар билан учрашувларга бой ўтмоқда.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг