Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага қарши айблов хулосаларини эълон қилди
Айбловлар 2005 йилдан 2013 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган.
Буюк Британияда Гулнора Каримовага тегишли 3 та мулк мусодара қилинди
Кеча, 8 август куни Қиролликнинг Жиддий фрибгарлик ишларини ўрганувчи бюроси (Serious Fraud Office, SFO) томонидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган учта ҳашаматли мулкни мусодара қилиш ҳақида даъво Буюк Британия Олий суди томонидан қаноатлантирилди.
Гулнора Каримованинг «империя»си ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди
Нашрнинг ёзишича, Каримова турли фирмалар орқали Буюк Британия, БАА, Швейцария, Франция ва Гонгконгда тахминан 240 млн долларлик камида 14 та кўчмас мулк сотиб олган.
Гулнора Каримова олиб чиқиб кетган пуллар ва олтинлар...
Анжуманда Г.Каримованинг аввало Швейцариядаги (энг кўп активлар шу давлатда), қолаверса, бошқа мамлакатлардаги активларини ҳақида сўз борди.
Гулнора Каримова активларини мусодара қилиш юзасидан қўшимча маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тергов доирасидаги ҳамкорлиги натижасида Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг активларини мусодара қилиш бўйича ишлар Швейцария суд органларига оширилган.
Гулнора Каримованинг Швейцариядаги пулларини қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Бугун, 16 август куни Швейцариянинг Берн шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида «Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида»ги битим имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Гулнора Каримовага алоқадор ҳашаматли пентхаус сотиб юборилгани ошкор бўлди
Бу ҳақдаги маълумот шу пайтгача сир тутилган ва ушбу ҳужжат энди интернетга тарқаб кетган.
«Бизни учраштиришмаяпти» — Имон Каримова онаси ҳақида ёзди
Имон Каримова Инстаграм саҳифасида онаси Гулнора Каримова билан анчадан бери кўришмаётгани ҳақида ёзган.
«Имона доим тўғри йўл кўрсатган» — Ислом Каримовга оид тарихий сурат
Ислом Каримовнинг невараси Имон Каримова ўзининг Инстаграм саҳифасида бобосига оид тарихий суратларни эълон қилган.
Гулнора Каримовадан қайтарилган маблағлар қайси соҳага ишлатилиши маълум бўлди
Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган маблағларини қайтариш бўйича якуний жараёнлар бошланди.
Ислом Каримов фарзандининг расмини эълон қилди
Ислом Каримов айни пайтда Буюк Британияда истиқомат қилмоқда.
Адлия вазирлиги Гулнора Каримова иши бўйича қўшимча маълумот берди
Гап Ўзбекистон бозорига кириш ва тўсиқсиз ишлаш эвазига хорижий телекоммуникация компанияларидан ноқонуний йўл билан олинган йирик маблағларни легаллаштириш ҳақида кетмоқда.
Швейцария суди Гулнора Каримова фойдасига янги қарор чиқарди
Швейцария федерал жиноий суди Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноий ишда музлатиб қўйилган маблағлардан 70 миллион долларини қайтаришга қарор қилди.
Гулнора Каримова иши: бу сафар Британия бош вазири аралашди
У 2010 йилда Гибралтардаги офшор компанияси орқали Каримовага пулларни ўтказишда иштирок этгани айтилади.
Гулнора Каримова оиласининг ҳеч ким кўрмаган расмлари эълон қилинди
Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram саҳифасига олдин ҳеч қаерда эълон қилинмаган суратларни жойлаштирди.
Гулнора Каримова Швейцариядаги судда ютиб чиқди
Каримованинг адвокати Грегуар Манжанинг сўзларига кўра, бу муҳим ғалабадир. У Каримовага Швейцария банкларидаги 350 миллион долларлик активрларидан фойдаланишга имкон беради.
Гулнора Каримова ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирилди
Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашгани борасида сўнгги вақтларда тарқалган хабарлар асосга эга эмас.
«Мамлакат ростанам бой, лекин ўғрилар кўп» — блогер Гулнора Каримовадан қайтарилаётган 131 млн доллар ҳақида
Шу ўринда бир мулоҳаза, гар Гулнора Каримова қанақадир йиллар ичида доллардаги миллиардерга айланган экан, гар янги даврда ҳам номлари ҳозирча айтилмайдиган каслар саноқли йиллар ичида доллардаги миллардларни ишлаб топмоқда экан, мамлакат ростанам бой, ростанам салоҳиятли. Лекин ўғрилар кўп. Жуда кўп.
Гулнора Каримовадан қайтарилган пуллар нимага сарфланиши керак?
Швейцарияда Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришига оид тергов давомида олиб қўйилган пуллар Ўзбекистонга қайтарилиши юзасидан келишувга эришилди. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берилди
15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
«Ucell»: Гулнора Каримованинг компания акцияларига эгалик қилгани мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди
«COSCOM» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси остида фаолият олиб борувчи уяли алоқа оператори) – 100% давлатга тегишли компания.
Гулнора Каримованинг Франциядаги активлари Ўзбекистонга қайтарилди
Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди.
Дариға Назарбоева ҳам Гулнора Каримова каби қамаладими? Сиёсатшунос жавоб берди
Яқиндагина Қозоғистон парламенти юқори палатаси спикери ва депутати мақомидан маҳрум бўлган Дариға Назарбоеванинг кейинги тақдири борасида турли тахминлар илгари сурилмоқда.
Хориждаги мулкларни қайтаришда Гулнора Каримованинг роли умуман йўқ – Адлия вазирлиги
Адлия вазирлиги Ўзбекистонга мулкларни Г.Каримованинг ўзи қайтаргани ёки қолган мулклар бевосита у ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Гулнора Каримова 13 йилу 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Бугун, 2020 йил 18 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Г.Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Инглиз матбуоти: Гулнора Каримова Буюк Британиядаги мулкларини йўқотиши мумкин
Ўзбекистонниг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2015 йилдан бери ҳибсда сақланаётган қизи Гулнора Каримова Британиядаги мулкларидан, шу жумладан 30 миллион фунт стерлинг қийматидаги саройидан маҳрум этилиши мумкин.
Гулнора Каримованинг уйларидан 12.7 миллиард сўмлик санъат асарлари чиқди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги томонидан тегишли соҳа идоралари иштирокида Швейцария, Франция, Россия Федерацияси, Латвия ва бошқа давлатлар ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан қўлга киритилган активларни қайтариш масаласида муайян ишлар олиб борилмоқда.
Гулнора Каримова устидан навбатдаги суд мажлиси бошланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид навбатдаги жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди.
Гулнора Каримовага оид навбатдаги «дело» судга юборилди. У яна бир уюшган жиноий гуруҳга эга бўлганлиги аниқланганди
Ўтган йилнинг декабрь ойи бошларида Гулнора Каримова ва бошқаларга нисбатан янги айбловлар эълон қилингани хабар қилинганди.
Гулнора Каримова адвокатининг Ўзбекистонга киришига рухсат берилиши рад этилди
Бош прокуратура Гулнора Каримованинг манфаатлари ҳимоясида қатнашаётган адвокатлар хусусида келиб тушаётган кўплаб сўровлар юзасидан расмий баёнот берди.