Швейцариянинг қадимий банкларидан бири Гулнора Каримова ишига алоқадорликда айбланмоқда
Швейцариянинг энг қадимги банкларидан бири Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Швейцариянинг энг қадимги банкларидан бири Lombard Odier орқали пул ювган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters.
Швейцария прокуратураси банк ва унинг собиқ ходимларидан бирига қарши айбловлар илгари сурди. Кузатувчи ташкилот маълумотларига кўра, Lombard Odier`да очилган тўққизта банк ҳисобварағи орқали маблағлар қоидаларни бузган ҳолда ўтказилган.
Бу маблағлар Каримова иштирок этган жиноий ташкилотга алоқадор.
Гулнора Каримова айни дамда Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтамоқда. У ўғирлик, товламачилик ва бир қанча мамлакатларда, шу жумладан Швейцарияда фаолият юритган жиноий тармоқ яратишда айбланмоқда. Банк, ўз навбатида, барча айбловларни рад этиб, улар асоссиз эканлигини айтди.
Прокуратуранинг фикрича, банк фаолияти устидан назорат кучайтирилса, йирик схеманинг олдини олиш мумкин эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter