Гулнора Каримова Швейцариядаги судда ютиб чиқди
Гулнора Каримова Швейцариядаги суд жараёнида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Каримованинг адвокати Грегуар Манжанинг сўзларига кўра, бу муҳим ғалабадир. У Каримовага Швейцария банкларидаги 350 миллион долларлик активларидан фойдаланишга имкон беради.
Ўзбекистон фуқароси Б. Гулнора Каримова номидан бир қатор компаниялар ташкил қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда айбдор деб топилган.
Суднинг ушбу қарори пулларни Ўзбекистонга қайтаришда муҳим бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова илк бор 2015 йилда жазога тортилган эди. 2020 йилдаги охирги ҳукмга кўра, у 13 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter