Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцария суди Гулнора Каримова фойдасига янги қарор чиқарди

Швейцария суди Гулнора Каримова фойдасига янги қарор чиқарди

Швейцария федерал жиноий суди Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноий ишда музлатиб қўйилган маблағлардан 70 миллион долларини қайтаришга қарор қилди.

Тергов натижасида ушбу активлар жиноят натижасида қўлга киритилганлигини аниқланмади, дейилади Жиноят ишлари бўйича Федерал суд баёнотида. Бу ҳақда Swissinfo маълум қилди.

Гулнора Каримова бенефициар бўлган Takilant ҳозирда жиноий тергов қилинаётган бешта Швейцария ҳисобининг иккитаси билан боғланган. Компаниядан мусодара қилинган умумий сумма 350 миллион доллардан ортиқни ташкил қилган.

Суднинг хулосасига кўра, ишда иштирок этган бир неча киши, жумладан Гулнора Каримованинг ўзи ва унинг ёрдамчиси жиноий даромадларни ўзлаштиришда айбдор деб топилгани учун ушбу сумманинг салмоқли қисми мусодара қилиниши керак. Бироқ, тахминан 70 миллион доллар Takilantга қайтарилади.

Гулнора Каримованинг аввалроқ британиялик  сиёсатчи Муҳаммад Амерси билан коррупцияга аралашгани бўйича хабарга шахсан бош вазир Борис Жонсон муносабат билдирганди. 

Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил аввал Гулнора Каримова Швейцариядаги судда ғалаба қозонгани хабар қилинган ва 350 миллион доллар маблағдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганди.

Шунингдек, 2020 йилнинг май ойида Франциядан Каримовага алоқадор 10 миллион долларлик активлар ҳам Ўзбекистонга қайтарилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг