Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизни учраштиришмаяпти» — Имон Каримова онаси ҳақида ёзди

«Бизни учраштиришмаяпти» — Имон Каримова онаси ҳақида ёзди

Биринчи президент Ислом Каримовнинг невараси Имон Каримова Инстаграм саҳифасида онаси Гулнора Каримова билан анчадан бери кўришмаётгани ҳақида ёзган.

«Ҳар куни мендан онам ҳақида янгилик борми, деб сўрашади. Шунча йилдан бери бирорта қўнғироқ ҳам, хат ҳам йўқ. Энди тушуняпмиз, ҳаммаси вақтдан ютиш учун берилган қуруқ ваъда экан. На менга, на бувимга (Татяна Каримова — таҳр.) онам билан кўришишга рухсат беришяпти. Худо хоҳласа, тез орада яхши хабарлар эшитайлик», деб ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, Имон Каримова Инстаграм саҳифасида бобосига оид тарихий суратларни эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг