GSMA Beeline Uzbekistan ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда M360 Euroasiaни Тошкентга олиб келади
Амстердам, Дубай ва Тошкент, 2024 йил 19 ноябрь: VEON Ltd. (Nasdaq: VEON, Euronext Amsterdam: VEON), глобал рақамли оператор («VEON» ёки «Компания») бугун Beeline Uzbekistan шўба корхонаси, GSMA ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан 2025 йил 20-21 май кунлари Тошкентда M360 Eurasia 2025 тадбирини ўтказиш бўйича ўзаро англашув меморандумини (Меморандум) имзолаганини эълон қилади.
Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда
Beeline Uzbekistan Ўзбекистонда ўз тармоғини ривожлантириш бўйича кенг кўламли лойиҳасини давом эттирмоқда. Телекоммуникация соҳасидаги энг йирик солиқ тўловчи ва сармоядорларидан бири сифатида, оператор мамлакат иқтисодиётини янада рақамлаштириш учун мунтазам равишда пойдевор яратмоқда.
VEON GSMA Open Gateway тизими асосидаги инновацион технологияни ишга туширмоқда
VEON AdTech ишламалари тижорий оптималлаштириш, молиявий хавфсизлик ҳамда табиий офатлар ҳақида огоҳлантириш тезлиги ва аниқлигини таъминловчи хизматларни яратишга қаратилган.
Beeline Uzbekistan аёллар етакчилиги соҳасидаги «Тенглар ичида етакчи» мукофотини қўллаб-қувватлади
«Курсив» ишбилармонлик нашри томонидан ташкил этилган «Тенглар орасида етакчи» тақдирлаш маросими 14 декабрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Beeline Uzbekistan Навоий вилоятида VoLTE технологиясини кенг миқёсда ишга туширишни бошламоқда
Beeline Uzbekistan мижозларининг смартфонларидаги тиниқ товуш босқичма-босқич мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мавжуд бўлади. Ҳозирда хизмат Навоий шаҳри ва Навоий вилоятида йўлга қўйилган бўлиб, VoLTE технологиясини кенг миқёсда ишга тушириш ишлари куз фаслининг охиригача якунланади.
Beeline Uzbekistan мамлакатнинг Марказий ҳудудига 4G етказиб бермоқда
Beeline Uzbekistan жорий йилнинг сентябр ойида якунлаган тармоқ модернизациясининг биринчи босқичи доирасида 190 та база станциясини модернизация қилди, бунинг натижасида Ўзбекистоннинг яна учта ҳудудида алоқа яхшиланди.
50 нафар ёш IT-мутахассислар Beeline Uzbekistan'дан грантлар ютиб олишди
Beeline Uzbekistan Astrum IT Academy билан биргаликда IT-мутахассисларни киберхавфсизлик бўйича ўқитиш учун бирлашишди.
Ўзбекистонда «Beeline Academy» очилди
3 октябрь куни Тошкентда жойлашган «Tashkent International University of Education» (TIUE)да Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари учун IT-мутахассисларини тайёрлашга қаратилган Beeline Академияси очилди.
Beeline Uzbekistan пойтахтнинг барча туманларида тармоқни модернизация қилди
Beeline Uzbekistan 2023 йилдаги тармоқ модернизациясининг биринчи босқичини муваффақиятли якунлади. Бажарилган ишлар натижасида, мамлакатимизнинг 137 та туман ва 54 та шаҳрида 1300 дан ортиқ база станциялари ишга туширилди, мобил интернет тезлиги яхшиланди, қамров ҳудуди кенгайтирилди ва тармоқ сиғими ошди. Пойтахтнинг ўзида 240 дан ортиқ база станциялари такомиллаштирилди.
Киберхавфсизлик бўйича ўзбекистонлик ёш мутахассислар грантлар билан қўллаб-қувватланади
Beeline Uzbekistan (NASDAQ биржасида рўйхатга олинган VEON Group таркибига киради) Ўзбекистоннинг иқтидорли ёш IT-мутахассисларни қўллаб-қувватлайди. Рақамли оператор томонидан тақдим этиладиган грантлар дастур иштирокчиларига Astrum IT-академиясида ўқиш ва ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида ўз малакаларини оширишга ёрдам беради.
Beeline Uzbekistan бутун Ўзбекистон бўйлаб тармоқни жадал ривожлантиришда давом этмоқда
Beeline Uzbekistan бутун республика бўйлаб 4G/LTE тармоғи қамровини кенгайтиришда давом этмоқда.
Beeline Uzbekistan Сурхондарёдаги тармоғини кучайтирмоқда
Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳасини юритишда давом этмоқда. Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб биргина Сурхондарёнинг ўзида жорий йилнинг ёз ойларида рақамли операторнинг 4G/LTE тармоғида 85 дан ортиқ база станциялари барпо этилди. Тўртинчи авлод мобил интернети бир қатор аҳоли пунктлари ва машҳур дам олиш масканларида илк бор пайдо бўлди.
STEM’даги аёллар — Ўзбекистон мисолида
Ўзбекистон янги минтақавий IT хабга айланиш ҳамда рақамлаштириш ва STEM’ни (табиий фанлар, технологиялар, муҳандислик ва математика) ривожлантириш орқали ўзини танитишга жиддий бел боғлаган. Ушбу стратегия нафақат ялпи ички маҳсулотнинг йилига 5.3% га ўсишини таъминлашга ёрдам беради, балки ижобий ижтимоий ўзгаришларга ҳам ҳисса қўшади.
Қизғин ёз: Beeline Uzbekistan Қорақалпоғистон ва Хоразмда мобил интернетни тезлаштирмоқда
Beeline Uzbekistan компанияси тармоқни кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича кенг кўламли техник ишларни амалга оширмоқда. Ёзнинг атиги икки ўтган ойи мобайнида — июнь ва июлда Қорақалпоғистон Республикасининг тўққиз тумани ва Хоразм вилоятининг беш туманида алоқа сифати яхшиланди.
Beeline Uzbekistan Фарғона водийсида мобил интернетни тезлаштирди
Beeline Uzbekistan мамлакатимизнинг энг кўп сонли аҳолиси яшайдиган ҳудудда – 10 миллион нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қиладиган Фарғона водийсида кенг кўламли техник ишларни амалга оширди.
Beeline Uzbekistan янги форматдаги савдо нуқтаси билан мижозларга янада яқинроқ
Beeline Uzbekistan ўз мижозларини «орол» форматидаги янги савдо нуқтаси билан мамнун этди, биринчи «орол» июль ойида Самарқанддаги энг йирик савдо-кўнгилочар маркази Family Park’да ишга туширилди.
Ўзбекистонда VEON AdTech бош қароргоҳи очилди
Глобал рақамли оператор рақамли реклама технологияларини ривожлантирадиган махсуслаштирилган компанияни таъсис этди. VEON AdTech бош қароргоҳи Тошкентда жойлашди. Янги компания ишланмалари VEON мавжуд бўлган барча мамлакатларда қўлланилади.
Beeline Uzbekistan мижозлари энди икки баробар кўп трафик юклаб олишмоқда
Beeline Uzbekistan тармоғида маълумотлар узатишнинг ўртача кунлик ҳажми кунига 2 000 000 ГБ чегарасидан ошиб кетди. Бу 2021-йилда интернет фойдаланувчилари юклаб олганидан икки баравар кўп. Компания учун 2021-йил декабрь ойидаги рекорд кунига 1 Петабайтни ташкил этган эди.
Дмитрий Ча: «Мен ҳамма нарсага «ўзи эришганларга» ишонмайман»
Замонавий мобил тармоғи минглаб база станцияларни ўз ичига олган улкан иқтисодиётдир. Ҳар бир база станциясини ишга тушириш учун кўплаб рухсатномалар, шартномалар, ҳисоб-китоблар, шу жумладан майдонни ижарага олиш талаб этилади. Beeline Uzbekistan компаниясининг 15 йиллиги шарафига олтин нишон олган ходимлардан бири Дмитрий Ча ушбу йирик ҳажмли ҳужжатлар билан шуғулланади.
Рустам Тўрахонов: «олтин фонд»нинг оддий йигити
Иш жойларини қўллаб-қувватлаш бўйича етакчи мутахассис, очиғини айтганда, жуда камтарона лавозим. Аммо унда сиз ўзингизни шундай кўрсатишингиз мумкинки, ҳамкасблар раҳмат айтиб, компания эса махсус мукофотни тақдим этади. Бундай ҳодиса Рустам Тўрахонов «Beeline Uzbekistan»нинг 15 йиллиги шарафига олтин нишонни олганида содир бўлди.
BeeLab Ўзбекистон Марказий банкидан лицензия олди
Beeline Uzbekistan'нинг шўъба корхонаси, IT-парк резиденти ва компаниянинг шахсий digital маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «BeeLab» МЧЖ тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритиш учун лицензия эгасига айланди. Бу digital оператори ўз мижозларига тақдим эта оладиган молиявий ва тўлов хизматларини кенгайтириш йўлидаги яна бир қадамдир.
Самарқандга «Афросиёб»да – Beeline Uzbekistan’нинг 4G интернети билан
Digital-оператор мамлакатимиз пойтахти ва Самарқанд ўртасида қатновчи «Афросиёб» поездлари йўналиши бўйлаб юқори тезликдаги интернет тармоғига уланишни таъминлади. Асосий туризм инфратузилмаси объектлари жойлашган ҳудудларда – хусусан, янги очилган «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик марказида ҳам техник ишлар амалга оширилди.
Beeline Uzbekistan олти ой ичида 1 350дан зиёд база станцияларини ишга туширди
Digital-оператор бутун Ўзбекистон бўйлаб алоқа сифатини яхшилаган ҳолда тармоқни кенгайтиришда давом этмоқда. Биргина ёзда Beeline Uzbekistan 430дан зиёд янги база станцияларини (БС) ишга туширди.
Beeline Uzbekistan телекоммуникация соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга инвестициялар ўсиши билан жавоб бермоқда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев IТ-соҳа вакиллари, ёш дастурчилар ва етакчи телекоммуникация компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда видеоконференцалоқа орқали вилоят ҳокимлари ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан мутахассислар ҳам иштирок этдилар.
Сардор Бахрамов: адвокатликдан – алоқачиликкача
Йирик халқаро компанияда эътибор қозониш учун нима қилиш керак? Албатта, ҳар куни ўз касбий маҳоратингизни кўрсатиб, аъло даражада ишлаш. Лекин бир жойда тўхтаб қолмаслик, доимо ривожланиш ҳам муҳимдир. Бу Beeline Uzbekistan’нинг эксперт-юристконсулти Сардор Бахрамовнинг табиатига мос келади. Қисқа вақт ичида у нафақат ўзи учун
Beeline Uzbekistan аёлларга IT соҳасида муваффақиятга эришишда ёрдам беради
Ўзбекистонда IT соҳасида ишлаётган ва тадбиркорлик қилаётган қизлар учун Tumaris.HACK онлайн ҳакатони якунланди. Ўзбекистон IT Park'и томонидан ташкил этилган кенг кўламли халқаро мусобақа Марказий Осиёнинг бир қанча давлатларидан 85 та жамоани бирлаштирди.
Мария Строеванинг «Муваффақият кимёси»
Афсонага кўра, Дмитрий Менделеев кимёвий элементлар жадвалини тушида кўрган экан. Бу омадми ёки тасодиф? Аксинча: бу муваффақият замирида буюк олимнинг узоқ давом этган машаққатли меҳнати туради. Мундоқ олиб қарасангиз, бизнинг ҳаёт йўлларимиз ҳам тасодифий эмас. Баъзида одам бошқа ишни орзу қилмайдиганга ўхшайди
Татьяна Григорьева: Beeline жамоаси — менинг илҳомим ва ривожим
Яқинда Beeline Uzbekistan Davinci Management Consulting талқини бўйича «Энг исталган иш берувчи» мукофотига сазовор бўлди. Рақамли оператор телекоммуникация ва IT соҳасида энг кўп овоз тўплади. Beeline иш қидираётганлар учун исталган иш берувчига айланди, бунга кўп жиҳатдан HR бизнес-ҳамкори Татьяна Григорьева каби ходимлар сабабчидирлар.
IT соҳасидаги ёш истеъдодларга совринлар берилди
IT ва дастурлашга иштиёқи бор ёшлар учун ASTRUMHACK 2022 хакатонининг натижалари сарҳисоб қилинди. Пешқадам жамоалар 45 миллион сўмлик соврин жамғармасини ўзаро бўлишди ва қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва кўнгилочар соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган рақамли ечимларни яратишди.
Beeline Uzbekistan ёш IТ мутахассисларни қўллаб-қувватлайди
11-13 март кунлари Ўзбекистонда дастурлаш ва IТ технологиялари йўналишида таҳсил олувчи ёшларни бирлаштирган ASTRUMHACK 2022 ҳакатони бўлиб ўтади. Улар янги рақамли маҳсулотни яратиш учун рақобатбардош вазифани бажаришлари керак бўлади. Ғолиблар 45 миллион сўм мукофот жамғармасини ўзаро тақсимлайдилар. Тадбир Astrum IT Академияси томонидан IT PARK Uzbekistan, Beeline Uzbekistan дижитал оператор билан биргаликда VEON телекоммуникация холдинги кўмагида ташкил этилди.
Анджей Малиновски: «Beeline рақамлаштиришга урғу бермоқда»
6,8 миллион абонент, Ookla мустақил тадқиқотига кўра энг яхши тармоқ, мамлакат аҳолисининг кўпчилиги фойдалана оладиган Ўзбекистондаги энг тез 4G интернети... Бу фактлар шу йили ўзининг юбилейини нишонлаётган Beeline Uzbekistan компаниясининг ютуқларини кўрсатади. Компания бош директори...
VEON Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун Astrum IT Academy билан ҳамкорлик қилади
VEON Ltd. (NASDAQ: VEON, Euronext Amsterdam: VEON), алоқа ва интернет хизматларини етказиб бериш бўйича дунёнинг етакчи провайдери, Ўзбекистондаги етакчи ed-tech компанияси Bilim Tech билан Astrum IT Aкадемиясини ишга туширишда расмий ҳамкор бўлиш орқали ўзаро англашув Меморандумини имзолади.
Beeline Uzbekistan иш берувчилар учун EMBRAS 2021 халқаро совринининг иккита мукофотига сазовор бўлди
Тошкентда халқаро HR саммити ва EMBRAS 2021 мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Beeline Uzbekistan ўзининг мамлакатдаги энг яхши иш берувчилардан бири мақомини тасдиқлади ва бирданига иккита танлов — «Истеъдодларни ривожлантириш» ва «Очиқ мулоқот» номинацияларида лауреатга айланди.
VEON Ўзбекистон ва Қозоғистонда янги рақамли хизматларни тақдим этиш учун Amdocs билан ҳамкорлик қилади
VEON Ltd. дунёдаги етакчи алоқа ва интернет хизматлари етказиб берувчиси ва Amdocs коммуникация ва медиа компаниялари учун етакчи дастурий таъминот ҳамда хизматлар етказиб берувчиси етти йиллик келишув имзоланишини эълон қиладилар. Ушбу келишув VEONʼнинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги мижозларига инновацион рақамли хизматлар тақдим этиш имконини беради.
«Beeline Uzbekistan» бутун мамлакат бўйлаб тармоқ қурилишини давом эттирмоқда
«Beeline Uzbekistan» абонентлар манфаати учун алоқа сифати ва мобил Интернет тезлигини ошириш бўйича ишларни фаол давом этмоқда.
«Beeline ТV» Ўзбекистондаги халқаро реклама фестивалини намойиш этди
«ТАF!21» Тошкент реклама фестивалининг технологик ҳамкори «Beeline Uzbekistan» байрам тадбирини жонли эфирда трансляция қилиш учун ўзининг «Beeline TV» платформасини тақдим қилди.
«Beeline Uzbekistan» бутун дунё бўйлаб қулай онлайн харидлар ва пул ўтказмалари учун «Beeline VISA» виртуал картасини ишга туширди
«Beeline Uzbekistan» ўз мижозларининг мобил молиялаштириш соҳасидаги имкониятларини кенгайтиради. Компания «Ravnaq-bank» АЖ кўмагида абонентлар банкка бормасдан, ўзлари очиши мумкин бўлган виртуал картани ишга туширди.
«VEON» Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришда иштирокини фаоллаштиради
«VEON» компаниялар гуруҳи делегацияси Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашиш учун Тошкентга ташриф буюрди. Мулоқот марказида мамлакат иқтисодиётини рақамлаштиришда кейинги икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Beeline Uzbekistan: таълим – ижтимоий инвестициялар драйвери
Самарқанд шаҳридаги 47-умумтаълим мактаби ўқув йилини янги форматда бошлади. Мактабнинг тантанали очилиш маросимида фахрий меҳмонлар: холдинг директорлар кенгаши раиси Геннадий Газин, бош ижрочи директор Каан Терзиоглу, холдинг маслаҳатчиси Борич Тадич ва Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновскидан иборат VEON компаниялар гуруҳининг делегацияси, шунингдек, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов иштирок этди.
Beeline Uzbekistan "Ookla" томонидан Ўзбекистондаги мобил интернет тезлиги бўйича етакчи деб тан олинди
Beeline Uzbekistan энг яхши мобил тармоғи, энг тез мобил тармоғи ва энг яхши мобил тармоқ қамровига эга бўлган оператор сифатида интернетни синовдан ўтказиш ва таҳлил қилиш бўйича жаҳон етакчиси – Ookla® Speedtest Awards™нинг учта мукофотини қўлга киритди.