Beeline Uzbekistan янги форматдаги савдо нуқтаси билан мижозларга янада яқинроқ
Beeline Uzbekistan ўз мижозларини «орол» форматидаги янги савдо нуқтаси билан мамнун этди, биринчи «орол» июль ойида Самарқанддаги энг йирик савдо-кўнгилочар маркази Family Park’да ишга туширилди.
Анъанавий савдо офисларидан фарқли ўлароқ, янги «орол» формати мижозлар учун яқинроқ, қулайроқ ва очиқ: савдо марказига келган ҳар қандай меҳмон керакли маълумотларни осон ва тез олиши ҳамда Beeline хизматларидан фойдаланиши мумкин. Янги шохобчанинг яна бир ўзига хос жиҳати – замонавий ва эргономик услубда экологик тоза материаллардан фойдаланилганлиги ҳамда харидорлар учун максимал қулайликни таъминлайдиган пухта ўйланган макетдир.
Ихчам «орол» формати Beeline офисларида мавжуд бўлган кенг кўламли хизматларни таклиф этади:
- SIM-карталарни сотиб олиш ёки алмаштириш;
- тариф режасини алмаштириш;
- детализацияларни олиш;
- балансни тўлдириш;
- барча масалалар бўйича маслаҳатлар ва бошқа хизматлар.
«Биз янгиланган дизайнда «орол» форматидаги янги савдо нуқтамиз очилганини эълон қилишдан мамнунмиз. Бизнинг мақсадимиз барча мижозларимиз учун қулайлик ва очиқликни таъминлашдир, бинобарин Самарқанддаги энг йирик савдо мажмуасида бундай формат жорий этилиши мақсадимизга мувофиқ бўлди. Бу ерда ташриф буюрувчилар бизнинг кенг кўламли маҳсулот ва хизматларимиздан тез ва осон фойдаланишлари, шунингдек, профессионал маслаҳат олишлари мумкин. Ишончим комилки, савдо шохобчасининг янгича услуби ва пухта ўйланган қулай жойлашуви Family Park ташриф буюрувчиларнинг эътиборини тортади, ўз навбатида, бизнинг жамоамиз ҳар куни мижозларимиз талабларини тўлиқ қондиришга интилган ҳолда хизмат қилади», – дейди Beeline Uzbekistan Марказий ҳудудий филиалининг директори Дилмурод Норбоев.
Family Park савдо мажмуасидаги шохобчанинг тантанали очилиш маросимига келган харидорлар янгиликка биринчи бўлиб баҳо беришди. Оператор меҳмонлар учун қимматбаҳо совғалар, жумладан «платина», «олтин» ва «кумуш» рақамлар ўйналган кўнгилочар дастур тайёрлади.
Beeline Uzbekistan жорий йилнинг охиригача ўз мижозларига янада яқинроқ бўлиш мақсадида республиканинг турли ҳудудларида яна бир нечта «ороллар» очилишини режалаштирган.
«Family Park» савдо марказидаги «Beeline Uzbekistan»нинг янги «ороли» ҳафтада етти кун соат 10:00 дан 22:00 гача ишлайди, танаффуслар – 14:00 дан 14:30 гача ва 18:30 дан 19:00 гача.
Beeline Uzbekistan савдо ва хизмат кўрсатиш офисларининг манзиллари ва уларнинг иш тартиби ҳақида батафсил маълумотларни beeline.uz сайтидан олишингиз мумкин.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Теlegram: t.me/beelineuzbekistan
Тwitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter