Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan 100 нафар ўқитувчига сунъий интеллект ва кибергигиенани ўзлаштиришда кўмаклашди

26/12, 15:36

Тошкент шаҳридаги давлат ва хусусий мактабларнинг 100 нафар информатика ўқитувчиси «Нейрон тармоқлар ва сунъий интеллектни қўллаш» ҳамда «Киберхавфсизлик ва кибергигиена» дастурлари бўйича малака ошириш курсларини якунлади. Педагоглар учун таълим дастури Tashkent International University of Education (TIUE)да Beeline Uzbekistan билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Beeline Uzbekistan комплаенс уфқларини кенгайтирмоқда

26/11, 15:00

Тошкентда «Ҳамкорингизни билинг: самарали воситалар» халқаро форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мавзуси бизнесни ахлоқий юритиш меъёрларига риоя қилиш эди. VEON гуруҳи вакиллари ҳамкорлар билан муносабатлар хавфсизлигини таъминлаш ва комплаенс тамойилларига амал қилиш орқали компания бизнесини мустаҳкамлаш ҳақида сўзлаб беришди.

GSMA Beeline Uzbekistan ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда M360 Euroasiaни Тошкентга олиб келади

20/11, 18:00

Амстердам, Дубай ва Тошкент, 2024 йил 19 ноябрь: VEON Ltd. (Nasdaq: VEON, Euronext Amsterdam: VEON), глобал рақамли оператор («VEON» ёки «Компания») бугун Beeline Uzbekistan шўба корхонаси, GSMA ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан 2025 йил 20-21 май кунлари Тошкентда M360 Eurasia 2025 тадбирини ўтказиш бўйича ўзаро англашув меморандумини (Меморандум) имзолаганини эълон қилади.

Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда

29/08, 16:55

Beeline Uzbekistan Ўзбекистонда ўз тармоғини ривожлантириш бўйича кенг кўламли лойиҳасини давом эттирмоқда. Телекоммуникация соҳасидаги энг йирик солиқ тўловчи ва сармоядорларидан бири сифатида, оператор мамлакат иқтисодиётини янада рақамлаштириш учун мунтазам равишда пойдевор яратмоқда.

VEON GSMA Open Gateway тизими асосидаги инновацион технологияни ишга туширмоқда

23/02, 18:02

VEON AdTech ишламалари тижорий оптималлаштириш, молиявий хавфсизлик ҳамда табиий офатлар ҳақида огоҳлантириш тезлиги ва аниқлигини таъминловчи хизматларни яратишга қаратилган.

Beeline Uzbekistan аёллар етакчилиги соҳасидаги «Тенглар ичида етакчи» мукофотини қўллаб-қувватлади

14/12/2023

«Курсив» ишбилармонлик нашри томонидан ташкил этилган «Тенглар орасида етакчи» тақдирлаш маросими 14 декабрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Beeline Uzbekistan Навоий вилоятида VoLTE технологиясини кенг миқёсда ишга туширишни бошламоқда

19/10/2023

Beeline Uzbekistan мижозларининг смартфонларидаги тиниқ товуш босқичма-босқич мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мавжуд бўлади. Ҳозирда хизмат Навоий шаҳри ва Навоий вилоятида йўлга қўйилган бўлиб, VoLTE технологиясини кенг миқёсда ишга тушириш ишлари куз фаслининг охиригача якунланади.

Beeline Uzbekistan мамлакатнинг Марказий ҳудудига 4G етказиб бермоқда

10/10/2023

Beeline Uzbekistan жорий йилнинг сентябр ойида якунлаган тармоқ модернизациясининг биринчи босқичи доирасида 190 та база станциясини модернизация қилди, бунинг натижасида Ўзбекистоннинг яна учта ҳудудида алоқа яхшиланди.

50 нафар ёш IT-мутахассислар Beeline Uzbekistan'дан грантлар ютиб олишди

04/10/2023

Beeline Uzbekistan Astrum IT Academy билан биргаликда IT-мутахассисларни киберхавфсизлик бўйича ўқитиш учун бирлашишди.

Ўзбекистонда «Beeline Academy» очилди

03/10/2023

3 октябрь куни Тошкентда жойлашган «Tashkent International University of Education» (TIUE)да Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари учун IT-мутахассисларини тайёрлашга қаратилган Beeline Академияси очилди.

Яна