VEON Ўзбекистон ва Қозоғистонда янги рақамли хизматларни тақдим этиш учун Amdocs билан ҳамкорлик қилади
VEON Ltd. дунёдаги етакчи алоқа ва интернет хизматлари етказиб берувчиси ва Amdocs коммуникация ва медиа компаниялари учун етакчи дастурий таъминот ҳамда хизматлар етказиб берувчиси етти йиллик келишув имзоланишини эълон қиладилар. Ушбу келишув VEONʼнинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги мижозларига инновацион рақамли хизматлар тақдим этиш имконини беради.
Кутилишича, келишув VEON гуруҳига кирувчи Beeline мобил алоқа оператори томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистонда инновацион рақамли хизматлар ва шахсийлаштирилган сервисларни ишга тушириш учун асос бўлади. Бу иш Amdocs компаниясининг тайёр архитектурага асосланган микросервислар портфелини булутли технологияларга жорий этиш туфайли рўй беради. Улар VEON гуруҳи компанияларига ўз сервисларини монетизациялаш ва тижоратлаштиришни ривожлантириш имконини беради.
Рақамли оператор стратегиясини амалга ошириш туфайли, VEON гуруҳи компаниялари ўз мижозларига ва корпоратив буюртмачиларига илғор молиявий, кўнгилочар ва таҳлилий хизматларни таклиф этади. 2021 йил 30 июнь ҳолатига 9 та мамлакатда фаолият юритувчи ва абонентлар базаси 213,7 млн кишидан иборат VEON Group 18,8 млн нафар рақамли контент фойдаланувчисига ва 19,4 млн нафар рақамли молиявий хизматлар фойдаланувчисига хизмат кўрсатди, шунингдек мижозлар билан ишлашни рақамли форматга ўтказишда ёрдам бериб, ўн минглаб савдо корхоналарини қўллаб-қувватлади. Қолаверса,VEON гуруҳи компаниялари ўзига ўзи хизмат кўрсатиш мобил иловалари ёрдамида 28 миллион нафар фойдаланувчини қамраб олади.
«VEON дунёдаги етакчи рақамли оператор бўлиш сари қадам қўймоқда,- изоҳлади VEON Group бош директори Каан Терзиоглу. – Инновацияларга қобиллик, мижозларимизга таклиф этишимиз мумкин бўлган рақамли хизматларни мослаштириш мана шу йўл асосини ташкил қилади. Amdocs компанияси VEONʼнинг узоқ муддатли ишончли ҳамкори саналади ва рақамли инновациялар сари боришимизда бизга ҳамроҳлик қилади. Ушбу келишув биз учун бизнеснинг мослашувчанлигини ва АТ фаолиятининг юқори тезлигини таъминлайди, у трансформация ва рақамли оператор стратегиясини амалга ошириш жараёнида ниҳоятда зарурдир».
«Amdocs билан ҳамкорлик бизга компания АТ-инфратузилмасини жиддий модернизациялаш имконини беради. Бунинг натижаси янги хизматларни ишлаб чиқиш ва бозорга чиқаришнинг янада жадал суръатларида намоён бўлади. Шу тариқа, мижозларимиз энг илғор рақамли сервислардан тезроқ фойдалана оладилар»,- дейди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.
«Биз Ўзбекистон ва Қозоғистондаги мижозларининг манфаатлари йўлида VEON компаниялар гуруҳи билан узоқ муддатли муносабатларимизни кенгайтиришдан мамнунмиз,- дейди Amdocs Management Limited президенти ва бош директори Шуки Шеффер. – янги рақамли хизматларнинг осон татбиқ этилиши, бозорга жадал чиқариш ва шахсийлаштиришдаги тажриба билан уйғунликда, ушбу бозорлардаги истеъмолчиларга коммуникация ва медианинг янги авлоди афзалликларидан фойдаланиш имконини беради, шунингдек, келгуси ўсиш ва инновацияларга асос бўлади».
Келишув доирасида Amdocs монетизация, хизматлар ва тармоқлар, каталогларни бошқариш тизимларини автоматизациялаш бўйича янги ечимлар тақдим этади, шунингдек рақамли хизматлар учун янги, кўп каналли интерфейслар ишлашини таъминлайди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Beeline бренди остида фаолият юритувчи VEON учун жадал ўсиб бораётган бозорлар саналади. 2021 йил 30 июнь ҳолатига VEONʼнинг Ўзбекистондаги 6,7 миллион мижозидан 56%дан кўпроғи рақамли хизматлардан фойдаланиш имконига эга 4G абонентлари саналади, Қозоғистонда эса, 10 млн мижознинг 58%дан зиёди 4G хизматларидан фойдаланади.
***
VEON глобал алоқа ва рақамли хизматлар етказиб берувчиси бўлиб, NASDAQ ва Амстердамдаги Euronextʼда рўйхатга олинган. У дунё аҳолисининг 9%и яшайдиган тўққизта мамлакатда хизмат кўрсатади. Компаниямиз технологик хизматлар ёрдамида ҳаёт тарзини ўзгартиради, бу хизматлар дунёдаги энг жадал ривожланаётган бозорларнинг айримларида имкониятларни янада кенгайтиради.
Қўшимча ахборот олиш учун: https://www.veon.com
Amdocs тўғрисида
Amdocs ўз келажагини бунёд этаётганларга уни янада гўзал қилишда ёрдам беради.
Бозорда етакчилик қилаётган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар портфелимиз туфайли биз мижозларнинг инновацион салоҳиятини юзага чиқарамиз ва уларга ҳам оммавий, ҳам корпоратив сегментларда сервисларни индивидуаллаштириш учун янги авлод коммуникация ва мультимедиа хизматларини тақдим этиш имкониятини яратамиз.
Amdocsʼнинг бутун дунёдаги 27000 нафар ходими провайдерлар сервисининг булутли технологияларга ўтишини жадаллаштиришда, 5G технологиялари даврида дифференцияланишда, фаолиятларини рақамлаштириш ва автоматизациялашда ёрдам беради.
Amdocs NASDAQ Select глобал бозорида котировкаланади ва 2020 молиявий йилда 4,2 миллиард доллар миқдорида тушумга эга бўлди.
Қўшимча ахборот олиш учун: www.amdocs.com
«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан BeelineUzbekistan савдо белгиси остида хизматлар тақдим этади. BeelineUzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия)да жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдингининг бир қисми саналади. VEON дунёнинг 9 та мамлакатида 213 млн.дан зиёд абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет-хизматлар провайдеридир. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд биржаларида котировкаланади. Beeline Uzbekistanʼда 1,6 минг атрофида ходим ишлайди. 2006 йилда Ўзбекистон бозорига кириб келганидан бошлаб VEON мамлакат телекоммуникация индустриясига 1,2 млрд АҚШ долларидан зиёд маблағ инвестициялаган. Ўзбекистонда Beeline СБ остидаги фаолияти давомида 1,8 млрд доллардан зиёд миқдорда солиқ тўлаган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/uzbeelineuzb
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: https://www.linkedin.com/company/beelineuzbekistan
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter