Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

STEM’даги аёллар — Ўзбекистон мисолида

STEM’даги аёллар — Ўзбекистон мисолида

Ўзбекистон янги минтақавий IT хабга айланиш ҳамда рақамлаштириш ва STEM’ни (табиий фанлар, технологиялар, муҳандислик ва математика) ривожлантириш орқали ўзини танитишга жиддий бел боғлаган. Ушбу стратегия нафақат ялпи ички маҳсулот йилига 5.3% ўсишини таъминлашга ёрдам беради, балки ижобий ижтимоий ўзгаришларга ҳам ҳисса қўшади.

Ғарб давлатлари IT касбларини асосан эркаклар касби сифатида қабул қилишади. Дастурчиларнинг атиги 11,2% — аёллар, қизиғи шундаки, GitHub тадқиқоти шуни кўрсатдики, аёллар ёзган код (74,6%) эркакларникига қараганда (78,6%) кўпроқ тасдиқланар экан. Асосий муаммо шундаки, аёллар ва қизлар кўпинча IT-соҳасида карьера бошлаш ҳақида ўйлашмайди: Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) томонидан ўтказилган глобал тадқиқот шуни кўрсатдики, 15 ёшли қизларнинг атиги 1% АКТ мутахассислигини эгаллашни хоҳлар экан, ўсмирлар орасида эса — 5,5%.

Ўзбекистонда кўпинча тескари вазият кузатилади, аёллар дастурлаш ва катта маълумотларни таҳлил қилиш соҳаларини иш жойида юқорироқ инклюзивликка эришиш имконияти сифатида қабул қилишади.

Шундай мутахассислардан бири штаб-квартираси Тошкентда жойлашган VEON AdTech компаниясининг катта маълумотлар бўйича эксперти Муниса Раҳимжоновадир. Унинг IT соҳасидаги карьераси Марказий Осиёда рақамли трансформация яратаётган имкониятларни акс эттиради.

«Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида аёлларга нисбатан ҳеч қандай дискриминация йўқ, деб ҳисоблайман», — дея тушунтиради Муниса. «Аслида, VEON AdTech компаниясида аксарият IT-менеджерлар ва маҳсулот эгалари — аёллардир».

Муниса IT соҳасидаги ўз фаолиятини мактабда бошлаган, чунки бу соҳада янги имкониятларни кўзлаган. Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида IT-бизнес йўналиши бўйича таҳсил олиб, Латвия ва Австрияда ўқишни давом эттирди. Муниса диплом олиб, малака оширганидан кейин профессионал фаолият бошлаш учун Ўзбекистонга қайтди.

Бугунги кунда Муниса Тошкентда маълумотлар таҳлилчиси сифатида фаолият юритади ва дастурчилар жамоасини бошқаради. У ёш, зиёли ва технологияларни яхши тушунадиган ўзбек IT мутахассисининг тимсолидир. Унинг сўнгги лойиҳалари бозор имкониятларини аниқлашда глобал мобил қурилмалар бренди учун савдо моделларини таҳлил қилиш ҳамда банк учун энг яхши жойлашув ва хизматларни аниқлаш масалаларини ўз ичига олган.

Муниса бошқа карьера йўлини танлаб, бизнес ва қарор қабул қилишда эркаклар ролини биринчи ўринга қўядиган анъанавий ёндашувга дуч келиши мумкин эди. Бунинг ўрнига у кучли аёллар раҳбарлигидаги компанияда, тенглик муҳитида ўзи танлаган карьерани барпо этмоқда.

Мунисанинг фаолияти IT соҳасида эътирофга сазовор бўлган Ўзбекистондаги минглаб аёлларнинг тажрибасини ўзида акс эттиради.

Beeline Uzbekistan ва VEON AdTech устувор йўналишларидан бири – «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш миллий стратегияси»га мувофиқ тарзда иш жойидаги тенгликни таъминлашдир. Аёллар рақамли операторда фаолият юритувчи барча ходимларнинг 36 фоизини ва юқори раҳбариятнинг 40 фоизини ташкил қилади ҳамда аксарияти IT мутахассислар бўлган VEON AdTech компаниясида эркаклар ва аёллар ўртасидаги нисбат 70:30 ни ташкил қилади.

Шунингдек, Beeline Uzbekistan Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ахборот технологиялари соҳасида ишлаётган ва бизнес юритаётган аёлларни бирлаштирган Tumaris.Tech аёллар IT-стартапларини қўллаб-қувватлаш дастурининг титул ҳамкори  ҳисобланади. Компания кўмагида Марказий Осиёдан 500 нафар ёш дастурчи қизларни бирлаштирган кенг кўламли тадбир – хакатон ўтказилди.

Ўзбекистон ахборот технологияларининг минтақавий марказига айланиши йўлида гендер тенглигига алоҳида эътибор қаратиб келаётгани — муҳим жиҳатлардан биридир. Ҳукумат раҳнамолигида иқтисодиётнинг ҳам давлат, ҳам хусусий секторлари мамлакатда IT ни ривожлантириш учун катта куч ва ресурсларни сарфлади.

Бундан ташқари, иқтидорли ёшларни бир жойда тўплаш мақсадида Тошкент шаҳрида IT-парк очилди. Энди у Beeline Uzbekistan учун асосий база ҳисобланади. Мамлакатдаги яна бир муҳим ташаббус – дастурлаш ва катта маълумотларни таҳлил қилиш соҳаларини ўргатувчи Astrum академиясининг ташкил этилиши бўлди.

Муниса ва унинг йигит-қиз тенгдошлари мамлакат амбицияларини ҳақиқатга айлантириш учун янги чақириқларни қабул қилишга тайёр. Маҳаллий маълумотларга асосланган ечимларни яратиш учун маълумотларни ишлаб чиқарувчи одамларнинг манфаатлари йўлида энг сўнгги технологиялардан кенг фойдаланишни ўз олдиларига мақсад қилиб олишган.

Муниса айтганидек, «Мен ҳар доим маълумотларни яхши кўришим ҳақида гапираман, чунки улар ёрдамида аниқ тасвирни кўриш мумкин. Маълумотлар ҳар қандай бизнесдаги тенденцияларни ва жорий вазиятни тушунишга ёрдам беради. Биз машинали ўқитиш, сунъий интеллект ва бошқа техникалар ёрдамида билим олишимиз мумкин. Маълумотлар бизга келажакдан нималар кутилаётганини тахмин этиш ва корхоналар учраши мумкин бўлган хавфни камайтиришга ёрдам беради. Бу чиндан ҳам ажойиб».

Мунисанинг йўли нафақат Марказий Осиё бўйлаб ўтаётган иқтисодий ўзгаришларни билдиради, балки тенглик тушунчаси чуқур сингган, рақамли технологияларга йўналтирилган ўта амбициоз жамият сари жадал ҳаракатни акс эттиради.

«Биз ҳаётнинг барча жабҳаларида IT ва маълумотлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон келажагини қурмоқдамиз. Бугун ёш қизларга аввал шунчаки мавжуд бўлмаган эркинлик — ўзлари қарор қабул қилишлари ҳамда жамият ривожига ҳисса қўшишлари учун имконият яратилган», — дея таъкидлайди Муниса.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг