Тўрт ойда 23,6 трлн сўмлик алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 23,6 трлн сўмга етди.
Ушбу турдаги хизматларнинг ўсиш суръати 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 122,9 фоизни ташкил этди (2024 йилнинг январ–апрелида — 119,8 фоиз).
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг умумий ҳажмида энг катта ҳажмни компютер дастурлаштириш хизматлари эгаллаган — 2025 йил январ–апрел ойларидаги улуши 44,9 фоизни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter