Beeline Uzbekistan бутун Ўзбекистон бўйлаб тармоқни жадал ривожлантиришда давом этмоқда
Beeline Uzbekistan бутун республика бўйлаб 4G/LTE тармоғи қамровини кенгайтиришда давом этмоқда. Шундай қилиб, 2023 йилда Ўзбекистонда Бухоро ва Навоий вилоятларининг тўртта шаҳри ва саккизта туманида база станциялари модернизация қилинди.
Рақамли оператор томонидан ушбу ҳудудларда амалга оширилаётган модернизациянинг мазмун-моҳияти аввал ўрнатилган база станцияларини янгилаш ва 4G қамров ҳудудини кенгайтиришдан иборат. Мобил интернет тўртинчи авлоднинг юқори тезлигида ишлай бошлайди, бу эса барча рақамли хизматлардан фойдаланишни янада қулайлаштиради. Шу тариқа, Қоракўл ва Олот туманларида, аввал 2G ва 3G тармоқлари тақдим этилган аҳоли пунктларида 4G қамров ҳудуди кенгайтирилди.
Энг кенг кўламли ишлар Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисмидаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳар ва туманларида амалга оширилди. Натижада Бухоро шаҳри, Вобкент, Бухоро ва Ғиждувон туманларида 4G тармоғининг сиғими оширилди. Бу тармоқ энди кўпроқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсата олиши ҳамда бир вақтнинг ўзида кўпроқ маълумотлар узатиши мумкинлигини англатади.
Шунингдек, Навоий вилояти Навоий шаҳри, Кармана ва Қизилтепа туманларида ҳам тармоқни модернизация қилиш ишлари амалга оширилди. Нурота туманида 4G қамрови кенгайтирилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг ёзида рақамли оператор томонидан Конимех туманидаги 280 нафар аҳоли истиқомат қилувчи олис ҳудудда жойлашган Порлоқ қишлоғи ва Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 2,5 минг аҳоли истиқомат қилувчи Сарой маҳалласи ҳам дигитал-оператор томонидан LTE стандарти тармоғи билан таъминланди.
Зарафшон шаҳрида янги база станциясининг ишга туширилиши шарофати билан ҳам овозли алоқа, ҳам юқори тезликдаги интернет қамрови кенгайтирилди.
«Бухоро ва Навоий вилоятларида тармоқни модернизация қилиш ишлари давом этмоқда. Мақсадимиз – аҳолиси 3 миллион кишидан ортиқ бўлган Бухоро ва Навоий вилоятларининг барча аҳолиси учун юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиш. Кўп жойларда биз бу мақсадга эришишга яқинлашдик. 4G-интернет энг муҳим ахборот манбаи, қулай алоқа каналига айланиб бормоқда, у ҳатто кичик қишлоқларда ҳам давлат ёки финтех хизматларидан фойдаланишда қўл келади», — дейди Beeline Uzbekistan Жануби-Ғарбий ҳудудий филиали директори Дмитрий Казбанов.
Оператор қуйидаги шаҳар ва туманларда тармоқни модернизация қилди:
Бухоро вилояти — Бухоро ва Ғиждувон шаҳарларида; Олот, Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Қоракўл туманларида;
Навоий вилояти — Зарафшон ва Навоий шаҳарларида; Кармана, Қизилтепа, Нурота туманларида.
Beeline Uzbekistan янги база станциялари ўрнатилган манзилларнинг батафсил рўйхати билан компания сайтида танишиш мумкин.
Аввалроқ Beeline Uzbekistan Сурхондарёдаги тармоғини кучайтираётгани, Қорақалпоғистон ва Хоразмда мобил интернет тезлаштирилгани ҳақида маълумот берилган эди.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter