Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш

Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш

Шон Сяо, Huawei Cloud вице-президенти ва Huawei Hybrid Cloud бўлими президенти

2025 йил 19 май куни Тошкентда Tech Carnival 2025 минтақавий тадбири доирасида Huawei Cloud TechWave Summit 2025 саммити бўлиб ўтди. Технологик етакчилар ва экспертлар «Муваффақиятни кучайтириш учун интеллектуалликни тезлаштириш» умумий мавзуси остида бирлашиб, сунъий интеллектга асосланган булутли ечимлар бутун Яқин Шарқ минтақаси ва Марказий Осиёдаги саноатни қандай ўзгартираётганини ўргандилар.

- Саммитда сунъий интеллектга асосланган булутли инновациялар ва минтақадаги муваффақиятли рақамли трансформация мисоллари тақдим этилди.

«Huawei Cloud Stack Яқин Шарқдаги гибрид булутли ечимлар бозорида асосий иштирокчига айланди. Булутли технологиялардан сунъий интеллектга асосланган технологияларга - Huawei Cloud Stack сунъий интеллектни ривожлантириш ва рақамли трансформацияни рағбатлантириш орқали булутли технологияларга осон ва самарали ўтишни таъминлайди. Бу корхоналарга янада самарали ривожланишга, ўз жараёнларини бошқаришга ва сунъий интеллектнинг ўз моделларини яратишга ёрдам беради. Huawei Cloud вице-президенти ва Huawei Hybrid Cloud бўлими президенти Шон Сяо ўзининг табрик нутқида сунъий интеллект даврида булутли технологияларнинг муҳим ўрнини таъкидлаб, қуйидагиларни таъкидлади: «Биз биргаликда булутли инновацияларга йўл очмоқдамиз ва янги рақамли Ипак йўлини қурмоқдамиз».

Булутли-натив технологиялардан сунъий интеллектга асосланган технологияларга рақамли трансформация

Дунё бўйлаб мамлакатлар ва компаниялар сунъий интеллектни ўзларининг асосий стратегиялари негизига қўйиб, булутли ечимлардан соҳаларни ўзгартириш учун пойдевор сифатида фойдаланмоқдалар. Доимий инновациялар туфайли Huawei Cloud рақамли ва интеллектуал туртки яратади, саноат ўзгаришларини рағбатлантириш учун ҳисоблаш, маълумотлар, моделлар ва иловаларда сунъий интеллект имкониятларининг тўлиқ тўпламини тақдим этади.

Huawei Cloud компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги президенти Алан Си ташкилотлар интеллектуал трансформацияни тезлаштириш учун сунъий интеллект имкониятларидан қандай фойдаланиши мумкинлиги ҳақида гапирди. «Huawei Cloud бўлими инновацион ечимлар, максимал унумдорлик ва ишончли хизматларни тақдим этиш орқали турли соҳалар билан чуқур ҳамкорлик қилади. Сунъий интеллект имкониятларининг тўлиқ тўплами ёрдамида биз янада кўпроқ мижозларга рақамли ва ақлли технологияларга ўтишга ёрдам бериш учун туртки яратамиз,« - деди Алан ва Huawei Cloud дунёни ишончли ҳисоблаш базаси билан таъминлашга интилишини таъкидлади.

Huawei Cloud KooVerse 170 дан ортиқ мамлакатларда хизмат кўрсатадиган 33 та минтақадаги 96 та мавжудлик зонасини (AZ) ўз ичига олган кенг қамровли глобал инфратузилмани таклиф этади. Ушбу ягона архитектура ҳар қандай миқёсдаги компанияларга глобал операцияларни узлуксиз ташкил этиш имконини беради.

Алан Ци, Huawei Cloud компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги президенти

Интеллектуал булутли ечимлар ёрдамида корхоналар имкониятларини кенгайтириш

Компаниялар муайян сценарийлар учун имкониятлар ва ечимларни кенгайтириш учун булутли платформаларни тобора кўпроқ жорий этар экан, Huawei Cloud Stack ушбу сўровларга кенг қамровли таклифлар билан жавоб беради.

«Huawei Cloud Stack 30 дан ортиқ машҳур сунъий интеллектнинг асосий моделларини, жумладан DeepSeek ва Huawei компаниясининг Pangu моделини қўллаб-қувватлайдиган сунъий интеллектни ишлаб чиқиш учун тўлиқ платформа ва интеграциялашган воситаларни тақдим этади. Бу корхоналарга сунъий интеллектнинг буюртма моделларини тезда яратиш ва уларни маҳаллий инфратузилмага осонгина жойлаштириш имконини беради», - дея тушунтирди Huawei Hybrid Cloud халқаро бўлинмасининг техник директори Джони Лю. Huawei Cloud Stack маълумотлар, AI ва иловалар билан ишлаш учун ишончли булут базасини яратади ҳамда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё корхоналари имкониятларини мақсадли равишда кучайтиради.

Джони Лю, Huawei Hybrid Cloud халқаро бўлинмаси техник директори

Амалиётдан муваффақиятли мисоллар: ҳаракатдаги саноатларнинг интеллектуаллиги

Саммитда иқтисодиёт, давлат бошқаруви ва жамиятни рақамлаштириш бўйича «Рақамли Ўзбекистон - 2030» миллий стратегиясида Huawei Cloud технологиялари қай даражада фаол жорий этилаётгани намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази маълумотлар маркази тизимларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Аслиддин Абдуфаттоҳов Huawei Cloud технологиялари қандай қилиб хавфсиз ва ишончли миллий булутни яратишга имкон берганини айтиб берди. «Рақамли Ўзбекистон - 2030» – бу бизнинг интеллектуал, шаффоф ва фуқароларга йўналтирилган давлат қуриш бўйича улкан миллий йўлимиздир. Инновациялар, ишончли инфратузилма ва глобал ҳамкорлик туфайли биз ҳар бир фуқаро ва ҳар бир соҳанинг имкониятларини кенгайтирадиган рақамли келажакни шакллантирмоқдамиз», - деди у. Шунингдек, у Huawei Cloud KooGallery платформаси глобал тажрибани маҳаллий бизнес ютуқлари билан қандай бирлаштиришини тушунтирди.

Аслиддин Абдуфаттохов, «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларини қайта ишлаш маркази Мониторинги бўлим бошлиғи

Waseel инфратузилма менежери Мирза Шафиқ Аҳмад Баиг, Huawei Cloud хизматларининг булутли-натив архитектураси ва илғор технологияларга асосланган комплекс ечимлардан фойдаланган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасидаги технологияларни компания қандай қайта кўриб чиқаётгани билан ўртоқлашди. Бу хавфсизликни ошириш, серверсиз оптималлаштириш ва тўлиқ фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнини таъминлаш имконини беради. «Huawei Cloud булутли-натив хизмат кўрсатиш архитектурасидан фойдаланган ҳолда, Waseel компанияси Яқин Шарқдаги соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли ечимларни такомиллаштирмоқда», – таъкидлаб ўтди спикер.

Мирза Шафиқ Аҳмад Баиг, Waseel инфратузилма менежери

Барча соҳаларда сунъий интеллект асосидаги инновациялар

Huawei Cloud компаниясининг сунъий интеллектга асосланган ечимлар бўйича бош архитектори Чжу Чженҳуа сунъий интеллектга асосланган маълумотлар таҳлили минглаб соҳаларда инновациялар ва ривожланишни қандай рағбатлантириши ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Huawei Cloud платформалар ва булутли хизматларнинг кенг тўплами, жумладан DataArts маълумотларни ишлаб чиқиш ва бошқариш платформаси, ModelArts сунъий интеллектнинг асосий очиқ моделларини қўллаб-қувватловчи сунъий интеллектни ишлаб чиқиш платформаси, йирик Pangu моделлари туфайли сунъий интеллектни жорий этишни тезлаштирмоқда.

Ушбу интеграциялашган имкониятлар корхоналарга бутун дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатадиган турли соҳаларда сунъий интеллектнинг ҳар хил моделларини жорий этиш учун кучли ва мослашувчан асос яратади.

Huawei Cloud Marketplace (Huawei булутли хизматлар маркетплейси) вице-президенти Сян Мейчжао саммитда Huawei Cloud Developer Program ишлаб чиқувчилари учун янги дастурни эълон қилди. Ушбу ташаббус дастурчиларга илғор инновациялардан фойдаланган ҳолда иловаларни булутга осон ўтказишга ёрдам беради.

Саммитда, шунингдек, Huawei Cloud KooGallery платформаси ва экотизим бўйича ҳамкорлар ўртасидаги ечимларнинг сценарий комбинациялари тақдим этилди, бу рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази, iSoftStone, Aladdin Cyber Security, China Unicom каби қўшма лойиҳалар орқали давлат ва корпоратив секторларни интеллектуал модернизация қилишга ёрдам беради.

Яхшилик учун булут: Интеллектуал келажакга назар

Huawei Cloud қарашлари «Ҳаммаси хизмат сифатида» концепциясига қаратилган бўлиб, у Huawei компаниясининг 30 йилдан ортиқ рақамли трансформация тажрибасини арзон булутли ечимларга айлантиради. Бу ёндашув шунчаки инфратузилма ёки технологияга сармоя киритиш доирасидан ташқарига чиқади - у ҳар бир кишига муваффақиятга эришиш ва рақамли трансформация жараёнида етакчилик қилиш имкониятини беришга қаратилган.

Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги PR-менежери Александра Набиева компаниянинг таълимни ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлашни яхшилаш ва ижтимоий инклюзияга қаратилган «Cloud for Good» (Яхшилик учун булут) ташаббусини тақдим этди. «Cloud for Good» ташаббуси компаниянинг жамиятда ижобий ўзгаришларни яратиш учун технологиялардан фойдаланишга содиқлигини кўрсатади», - деди у бутун дунё бўйлаб, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистонда ташаббусни амалга ошириш мисоллари ҳақида таъкидлаб.

Huawei Tech Carnival & Partner Summit 2025 19-20 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтди, у тармоқ технологиялари, булутли инфратузилма, оптик ечимлар, сунъий интеллект даврига мослаштирилган маълумотларни сақлаш тизимларидаги инновациялар бўйича бир қатор ихтисослаштирилган форумларни бирлаштирди.

Тадбир ҳақида батафсил: https://e.huawei.com/ae/events/2025/ae/tech-carnival

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг