Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар?

Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар?

2025 йилда инфляция жамғармаларни заифлаштирмоқда. Шу сабабли, маблағни сақлаб қолиш ва барқарор даромад олиш имконини берувчи воситаларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатда инфляция даражаси 9,8%ни ташкил этган. Бундай шароитда жамғармаларни ҳимоя қилиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Капиталнинг харид қобилиятини сақлаб қолиш учун инвестиция даромадлилиги, ҳеч бўлмаганда, инфляция даражасига тенг бўлиши зарур.

2025 йилда қайси бирини танлаш керак; банк омонатлари, фонд бозори ёки инвестицион компаниялар орқали киритмалар? Ҳар бир воситанинг ўзига хос хусусиятлари ва чекловлари мавжуд.

Банк омонатлари: реал даромадлиликка таянамиз

2025 йилда банк омонатларида фоиз ставкалари пасайиб, шартлар эса кескинлашмоқда.

Масалан, хорижий валютадаги омонатларда март ойида энг юқори ставка йилига 8%ни ташкил этган, бироқ бу каби таклифларни фақат айрим банклар берган. Бундай омонатлар одатда қўшимча маблағ киритиш ёки қисман ечиб олиш имкониятини бермайди ва маблағлар 3 йилгача музлатилади.

Миллий валютадаги омонатларга келсак, бу ерда янада сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда. Йил бошида айрим банклар 25–26%гача даромадлилик таклиф қилган бўлса, апрелда максимал ставка 23%ни ташкил этди. Марказий банк маълумотларига кўра, жисмоний шахслар учун ўртача фоиз ставкаси 21,6%гача тушган.

Шу билан бирга, реал даромадлиликни ҳисобга олиш муҳим — яъни номинал ставкадан инфляцияни айириш керак. Масалан, 2024 йилда инфляция 9,8% бўлган тақдирда, 21% ставкада инвесторнинг реал даромади тахминан 11%ни ташкил қилади. Яъни, даромаднинг деярли ярми инфляция томонидан «йўқ қилинади».

Яна бир муҳим омил — омонатларни суғурталаш шартларидаги ўзгаришлардир. 2025 йил 19 февралдан бошлаб давлат бир банкдаги бир мижоз учун 200 миллион сўмгача бўлган омонатни кафолатлайди. Ушбу суммадан ортиқча маблағлар эса суғурталанмайди: агар банк муаммога учраса, қўшимча маблағни қайтариб олиш фақат суд орқали ва банкнинг ликвид активлари мавжуд бўлса мумкин бўлади.

Шу тариқа, 2025 йилда банк омонатлари консерватив ва тушунарли молиявий восита сифатида қолмоқда. Бироқ инфляция ва янги тартибга солувчи талаблардан келиб чиққан ҳолда, улар тобора кўпроқ капитални кўпайтириш эмас, балки унинг харид қобилиятини қисман сақлаб қолиш воситаси сифатида қаралмоқда.

Фонд бозори: салоҳиятли, аммо хавфли восита

Фонд бозори — Ўзбекистон иқтисодиётининг энг ёш сегментларидан бири. У ривожланмоқда: янги компаниялар ва капитал жалб қилиш механизмлари пайдо бўлмоқда. Давлат IPО ва давлат облигацияларини жойлаштириш орқали сармоя муҳитини янада очиқ ва қулай қилишни мақсад қилган.

Аммо бу бозорнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Мамлакатимиз тарихида акциялар кескин арзонлашган ҳолатлар бўлган. Бу фонд бозорининг асосий хусусиятини кўрсатади: даромад кафолатланмайди ва инвестицияни ечиб олиш қийин бўлиши мумкин. Ликвидлик паст бўлганида, акциялар узоқ вақт «музлатилган» ҳолда қолиб кетиши, яъни адолатли нархда сотиб бўлмаслиги мумкин.

Фонд бозори нафақат қизиқиш, балки билим ва тайёргарликни ҳам талаб қилади. Тўғри актив танлаш учун эмитент ҳисоботини таҳлил қилиш, эгалик тузилмасини баҳолаш, бозор конъюнктурасини тушуниш зарур. Бу — хавф билан ишлашга тайёр ва қатъий даромад кутмайдиганлар учун восита.

Даромад олишнинг замонавий ечимлари

Ўзбекистонда янги форматдаги инвестицион компаниялар шаклланмоқда. Улар тушунарли механизмни таклиф этмоқда: сармоя, белгиланган муддат, кутилаётган даромад ва олдиндан режалаштирилган тўлов графиги. Шундай компаниялардан бири бу — Way II.

Way II модели бизнес кўрсаткичларга асосланган. Маблағлар реал сектор компанияларига йўналтирилади ва тўловлар уларнинг молиявий натижаларига боғлиқ бўлади. Way II да кутилаётган йиллик даромадлилик 10–15%ни ташкил этади, даромад эса йилига икки марта тўланади. Инвестор бозордаги вазиятни кузатмасдан ёки активларни бошқармасдан мунтазам даромад олади.

Энг эътиборга молик жиҳат — Way II инвестицион воситалари Исломий молиявий нормаларга тўлиқ мос ва бу Islamic Finance Consulting Board (IFCB) томонидан тасдиқланган.

Валюта хавфларидан ҳимоя қандай ишлайди?

Way II модели валюта хатарларини ҳам ҳисобга олади. Маблағ сўмда киритилгач, у дарҳол долларга боғлаб олинади. Даромад тўланганда эса ҳисоб-китоб амалдаги курс бўйича амалга оширилади ва инвестор миллий валютада даромаднинг эквивалентини олади.

Масалан, 2025 йил март ойида компания Akfa Aluminium Group билан лойиҳага сармоя киритган инвесторлар учун даромад тўлади. Агар инвестор 2024 йил 3 сентябрда 72 миллион сўмга Gold Next пакетини расмийлаштирган бўлса, ўша кундаги Марказий банк курси 12 622,77 сўм бўлиб, бу 5 704 АҚШ долларига тенг эди. Йиллик даромадлилик 13,6%ни ташкил этган. Ярıм йиллик даромад 387,87 долларга тенг бўлган. 2025 йил 3 март куни МБ курси 12 890,07 сўмга етган ва тўлов айни курс асосида қайта ҳисобланиб, тахминан 5 миллион сўмни ташкил этган.

Шу тарзда, валюта ҳимояси механизми миллий валюта курсининг ўзгаришига қарамай, даромад эквивалентини сақлаб қолишга имкон беради.

Way II инвестицион модели ва мавжуд пакетлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги манбаларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Телефон: (+998) 78−555−55−55
Манзил: Toshkent shahri, Yashnobod tumani, Maxtumquli ko‘chasi, 2/1
Веб-сайт: waygroup.uz
Facebook: fb.com/WayIIGroup
Instagram: @way_ll_group
Telegram: t.me/wayllgroup

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг