Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат Бобонов ПСЖ клуби билан ЕЧЛга йўл олди

Давлат Бобонов ПСЖ клуби билан ЕЧЛга йўл олди

Дзюдо бўйича Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов Франциянинг ПСЖ клуби билан шартнома имзолади.

Энди у дзюдо баҳсларида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.

Ҳамюртимиз иштирок этаётган жамоа Чехияда ўтган Европа Лигасида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Ўз таркибига машҳур дзюдочиларни жамлаган Париж клуби Европа Лигасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди ва бу билан Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

-90 кг вазн тоифасида татамига чиққан Бобонов рақибини вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.

Чехиянинг Прага шаҳрида ўтган Европа Лигасида Кўҳна қитъанинг 13 та эркаклар, 4 та аёллар клублари иштирок этди. Эркаклар ўртасидаги мусобақа финалида «Пари Сен-Жермен» клуби «Цент-Женевев» жамоасини 4:1 ҳисобида енгди.

Шу тарқа, ПСЖ билан шартнома имзолаган дзюдо бўйича Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов яқин вақт ичида клублар ўртасида ўтказиладиган турнирларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг