Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ЕЧЛ финали: Европа тахти кимга насиб этади?

Бугун ЕЧЛ финали: Европа тахти кимга насиб этади?

Бугун, 31 май куни, Европанинг энг нуфузли клуб мусобақаси — UEFA Чемпионлар лигасининг 2024/25 йилги мавсуми финали бўлиб ўтади.

«Пари Сен-Жермен» (ПСЖ) ўз тарихида иккинчи марта ЕЧЛ финалига чиқди. Жамоа бугунги баҳсда ўзининг илк Чемпионлар лигаси ғалабасини қўлга киритишни мақсад қилган. ПСЖ плей-офф босқичида «Ливерпуль», «Астон Вилла» ва «Арсенал» каби кучли рақибларни мағлуб этди.

«Интер» эса ЕЧЛда еттинчи марта финалга чиқмоқда. Жамоа сўнгги бор 2010 йилда ушбу мусобақада ғолиб бўлган. Бу мавсумда «Интер» «Бавария» ва «Барселона»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Финал тафсилотлари:

Стадион: «Аллианц Арена», Мюнхен, Германия

Учрашув бошланиш вақти: 23:00 (Тошкент вақти)

Бош ҳакам – Иштван Ковач (Руминия)

Тарихий маълумотлар:

ПСЖ ва Интер ўртасида бугунги баҳс уларнинг ЕЧЛдаги илк тўқнашуви бўлади.

ПСЖ бугунги ғалаба билан ўзининг илк ЕЧЛ унвонини қўлга киритиши мумкин.

Интер эса тўртинчи бор ЕЧЛ чемпиони бўлишга ҳаракат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг