ЕЧЛ: Мюнхенга иккинчи чиптани ПСЖ қўлга киритди

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви доирасида кечган ПСЖ – Арсенал учрашуви ўз якунига етди.
Учрашув лондонликлар устунлигида бошланди. Бироқ тайм ўрталарига келиб мезбонлар стандарт вазиятдан унумли фойдаланди, Фабиан Руиз супер зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ушбу голдан сўнг Арсенал янада ҳужумкор ўйин намойиш қилди, бироқ ҳимоя ҳудуди очиқ қолавергач, бироз эҳтиёткор ўйин намойиш қила бошлади. Иккинчи бўлимда парижликлар дастлаб пеналти ишлаб олди, бироқ Витиниа 11 метрлик нуқтадан унумли фойдалана олмади. Ушбу вазиятдан сўнг кўп ўтмай қарши ҳужумда Ашраф Ҳакими ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйин якунига яқин Арсенал ҳисобни қисқартирди бироқ 2:1 ҳисоби ўйин тугагунга қадар ўзгармади ва ПСЖ икки ўйин натижасига кўра (3:1) финалга йўл олди.
Маълумот учун, кеча, 6 май куни «Интер» «Барселона»ни мағлуб этиб, «Аллианз Арена»да бўлиб ўтадиган дастлабки финалчига айланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финали 31 май куни тунда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter