«ПСЖ» меҳмонда «Арсенал»ни мағлубиятга учратди

Европа Чемпионлар лигасининг илк ярим финал ўйинида «Арсенал» ўз майдонида «ПСЖ»дан мағлубиятга учради (0:1).
Учрашувдаги ягона голни Хвича Кварацхелиянинг узатмасидан сўнг Усмон Дембеле 4-дақиқада мезбонлар дарвозасига киритди. «Арсенал» ҳужумчиси Микел Меринонинг 47-дақиқадаги голи ҳакам томонидан бекор қилинди — ўйиндан ташқари ҳолат.
Жавоб учрашуви 7 май куни Париждаги «Парк-де-Пренс»да бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter