Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиши ва байрам тадбирида иштирок этиши кутилмоқда.
«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев эртага Халқлар дўстлиги майдони, Шомаҳмудовлар композицияси ҳамда Олмазор туманидаги генерал-майор Собир Раҳимов ҳайкалини бориб кўриши кутилмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбари 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этиладиган маросимда қатнашиш учун Тошкент шаҳридаги Ботаника боғига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.
Айни пайтда Ботаника боғида ушбу тадбирга тайёргарлик ишлари авжида. Боғда уруш даври руҳини акс эттирадиган намуналар ҳам йўқ эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter