Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фоторепортаж: халқ билан тўлиб-тошган Халқлар дўстлиги

10/05/2018

«Xabar.uz» фотомухбири Фаррух Алиев кеча, 9 май куни янгитдан қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган Халқлар дўстлиги майдонидан фоторепортаж тайёрлади.

Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланади

08/05/2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиши ва байрам тадбирида иштирок этиши кутилмоқда.

Шомаҳмудовларнинг 16 фарзанди

07/05/2018

Шомаҳмудовлар чинакам инсонпарварликни улуғловчи оила сифатида катта жасорат, қаҳрамонлик кўрсатишди. Ёзувчи Раҳмат Файзийнинг «Ҳазрати инсон» романи, «Ўзбекфильм» киностудиясининг «Сен етим эмассан» бадиий фильми яратилишига уларнинг ҳаёти асос бўлган. Бу оила шарафига 1982 йилнинг 26 майида Тошкентда Халқлар дўстлиги монументи очилди. Кейинчалик мазкур ёдгорлик Тошкент шаҳрига кириш жойига кўчирилди. Бугун эса мазкур ҳайкал аввалги жойида қўним топди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси учун сюрприз тайёрламоқда (видео)

06/05/2018

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлари орқали видеолавҳа тарқалди. Унда «Халқлар дўстлиги» саройи ажойиб видео-проекция билан безатилмоқда.

Шомаҳмудовлар ҳайкали жойига қайтди (фоторепортаж)

05/05/2018

Шу йилнинг 28 апрель куни «Xabar.uz» мухбири Фаррух Алиев майдондаги қурилиш жараёнидан фоторепортаж тайёрлаган эди. Мухбиримиз кеча, 4 май куни воқеалар ривожини ўз кўзлари билан кўриб, буни фотосуратларга акс эттириб қайтди. Қуйидаги фоторепортаж айнан шу ҳақда.

Кўча, майдон, метро бекати ва санъат саройига «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилди

03/05/2018

Сессияда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ваколатига доир масалалар, жумладан Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди.

«Халқлар дўстлиги» майдонидаги қурилиш жараёнидан фоторепортаж

28/04/2018

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўча, «Бунёдкор» метро бекати ҳамда «Истиқлол» санъат саройига «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

«Халқлар дўстлиги» номи барча жойларда қайта тикланади (видео)

27/04/2018

Уруш пайтида Украина, Беларус ва Россиядан турли миллатга мансуб аҳоли, шу жумладан 1 миллиондан аҳоли, шу жумладан 200 мингдан зиёд ёш бола мамлакатимизга эвакуация қилинган. Халқимиз уларга меҳр бериб, бошпана, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаган. Жуда кўп ўзбек оилалари етим болаларни ўзига фарзанд қилиб олиб, тарбиялаган. Шулардан бири 14 нафар етим болани ўз тарбиясига олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудувлар хонадонидир.