Бош вазир Олмазордаги Ғалаба боғи қурилиши билан танишди
Олмазор туманидаги генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўрнатилган ҳиёбонда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ғалаба боғи барпо этиш жараёни бошланди.
Бош прокуратурада ўзгаришлар, Мирзиёевнинг ташрифи, ҳакамни ҳақоратлаган Месси, 9 май салюти, Тошкент ҳокимининг огоҳлантируви, Собир Раҳимовнинг қайтиши ва бошқа хабарлар
Бугун, 8 май куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиши ва байрам тадбирида иштирок этиши кутилмоқда.
Собир Раҳимов ҳайкалининг очилиш маросимидан фоторепортаж
Бугун эса қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган. Cобир Раҳимов ҳайкали Президент айтган эски жойига қайтарилди. Ҳайкалнинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар иштирок этди. Мухбиримиз Фаррух Алиев Собир Раҳимов ҳайкали очилишидан фоторепортаж тайёрлади.
Генерал қайтмоқда! (фоторепортаж)
Мухбиримиз Фаррух Алиев бугун, 4 май куни Олмазор тумани ҳокимлигига бориб, генерал Собир Раҳимов ҳайкалини аввалги ўрнига қайтариш учун кўрилаётган ҳозирлик жараёни билан танишиб, фоторепортаж тайёрлади.
Генерал Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилади
Эслатиб ўтамиз, генерал Собир Раҳимов ҳайкали 2011 йилнинг қишида Ғофур Ғулом боғига кўчирилган эди.