Собир Раҳимов ҳайкалининг очилиш маросимидан фоторепортаж
Ёдингизда бўлса, Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин туманида ўтказилган видеоселектор йиғилишида генерал Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилишини маълум қилган эди.
4 май куни Олмазор тумани ҳокимлигига бориб, генерал Собир Раҳимов ҳайкалини аввалги ўрнига қайтариш учун кўрилаётган ҳозирлик жараёни билан танишиб, фоторепортаж тайёрлаган эдик.
Бугун эса қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган. Cобир Раҳимов ҳайкали Президент айтган эски жойига қайтарилди. Ҳайкалнинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.
Мухбиримиз Фаррух Алиев Собир Раҳимов ҳайкали очилишидан фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter